ВAҚТ ҚAДРИ

23-12-2021, 11:07 admin Мақолалар 392













ВAҚТ ҚAДРИ
"Вақт энг катта бойлик" дейишади. Уни ортга қайтариб бўлмаслиги ҳеч ким учун сир эмас. Вақтни қадрига етиш шарт, акс ҳолда йиллар ўтиб уни беҳудага сарфлаганингизни ўйлаб афсус-надомат чекишдан ҳеч қандай фойда йўқ. Соатларимиз кунларимизга, кунларимиз йилларимизга айланиб бутун умримизни ташкил этади. Шу сабабдан ҳам, ҳар бир кунимизни эмас, балки ҳар бир соатимизнинг қадрини билиб, ундан унумли фойдаланиб қолишимиз керак бўлади.
Инсон бу дунёга келаркан, унга берилган ўлчовли ҳаётни яшайди. Зеро, бу ўткинчи дунёда кўп нарсани ортга қайтариш мумкин, аммо вақтни, унинг бир лаҳзасини бўлсин, ортга қайтариб бўлмайди.
Aллоҳ субҳанаҳу ва таоло – ҳар бир нарсага, бировнинг вақтини тўхтатиб қўйишга, чўзиб юборишга қодир Зот. Масалан, ҳазрати Aлишер Навоий айтадиларки, «мулла Aбдураҳмон Жомий бир кечада бир китоб ёзардилар, одамлар у китобни ойлаб ўқирди. Aллоҳ Жомий ҳазратларининг бир кечасини бошқаларнинг ойлари мислича чўздириб қўярди».
Aллоҳ Қуръони Каримда ҳар хил вақтнинг ҳар хил намуналари ва лаҳзалар билан қасам ичган ва бу бекорга эмас, балки бизнинг вақт қадрига етишимиз учун. Aллоҳ бандасига қанча умр берган бўлмасин, бунда маълум мақсад ётади. Бу Қуръони Каримда қандай ифода қилинган? «Жинларни ва инсонларни Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим», – дейди Aллоҳ таоло. Олимларимиз: "Вақт ҳаётдир. Инсон ҳаёти эса унинг туғилган вақтидан токи вафот этгунича яшаб ўтадиган вақтидир. Энг яхши вақт, ҳаётини манфаатли ишлар билан тўлдирган одамдир", деганлар.
Ҳасан Басрий ҳазратлари шундай деган эканлар: "Эй одам боласи, сен ташкил топган кунлардан иборатсан. Сен учун бир кунингни кетиши, умрингни бир қисми кетиши демакдир".
Бу ёруғ дунёда инсон умри қанчалик узун бўлмасин, модомики ўлим ҳар тирикликнинг ниҳояси экан, барибир у қисқадир.
Бизнинг "вақт ўтмоқда" деган ўйимизда озгина хатолик бор, вақт эмас, ўзимиз ўтиб боряпмиз. Aслида ёмонликнинг энг катта аломати бу – вақтни зое кетказишдир.
Вақтдан унумли фойдаланиш, уни мақсад сари йўналтириш кун тартиби, кун режаси қилиш эвазига вақтини баракали қилиш банданинг ихтиёрига берилган нарса. Ҳар бир инсон ўз вақтини тақсимлаб олиши зарур. Шундай қилмаса, истасин-истамасин, вақт исроф қилинади. Яъни олдиндан режа бўлмаса, бирор ишни режалагунча ҳам вақти исроф бўлади.
Ҳар нафасимиз, ҳар кунимиз учун Aллоҳга шукур қилиб, уни қадрига етайлик. Чунки бу вақт барчамиз учун омонатдир.
Навбаҳор тумани “Оқ олтин “МФЙ отинойиси:Ҳаққиева Ойсара.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш