ЯХШИ АМАЛЛАРИМИЗ.

5-11-2022, 02:27 admin Мақолалар 317

ЯХШИ АМАЛЛАРИМИЗ. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи ва салламга умматмиз Алҳамдулиллаҳ кимларнидир Аллоҳ таолонинг ўзи мусибат билан синайди .Шундай синовда ўзимизни қандай тутамиз?. Кимлардир бақир-чақир қилиб, марсиялар ўқиб, баланд овозда йиғлай бошлайди. Бу ҳолат маййитни ранжитади.Чунки " оҳ -воҳ" лар маййитга азоб бераётганлигини билмайди Азага келганларидан кимдир майит ҳақига раҳмат тилаб, хайрли дуо қилса, ана ўша маййитнинг руҳини шод қилади.Чунки уларнинг дуосига фаришталар омин, дейишаётган бўлади. Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Салама розияллоху анҳу вафот қилганида олдига борсалар, унинг кўзлари очиқ эди. Муборак қўллари билан унинг кўзларини ёпдилар ва бундай буюрдилар: "Руҳ олинганда кўз унга тобеъ бўлади(яъни ,унииг орқасидан қараб қолади) Шу сабабли вафот этган кишининг кўзлари очиқ қолади. Майитлар учун қилинган "Оҳ -воҳ" лар учун эса , Расули акрам Соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деб айтганлар.""( Изтироб ва мотамдан) Юзларини юлган, уст-бошини йиртиб, умидсизликка тушган, жоҳилият дуоси билан дуо қилганлар биздан эмас . Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Ўликларингизни ёнида бўлганингизда, ўлгач кўзларини юминглар.Чунки кўз руҳни кузатиб туради( шунинг учун очиқ қолади). Ва яхши сўзларни гапиринглар. Негаки фаришталар хонадон аҳли айтаётган гапларига "Омин" ,дейишади," (Кутуби ситта 17/ 109) Ибнул Арабий ўлим хабарини етказишда учта ҳолат борлигига эътибор қаратадилар Яқин кишиларининг, дўстларнинг, солиҳларнинг ўлимини билдириш.Бу Суннат амалдир. Риё ва мақтаниш, кўп инсонларни жалб этиш учун эълон қилиш.Бу макруҳ Аза ва дод -фарёд билан билдириш.Бу эса ҳаромдир.Бир обиднинг вафоти яқинлашибди.Оиласи унинг атрофида йиғлашарди. У отасига сиз нега йиғлаяпсиз,отажон? деди. Сен вафот этиб, сенсиз ёлғиз қолишдан ўйлаб йиғлаяпман! Онасига, сизчи? Фарзандни йўқотиш доғини менга тоттиришингдан дебди. Жуфти ҳалолим сен нега йиғлаяпсан? Сизсиз нима қиламан дебди. Болалари эса етимликда бечора бўлишликдан қўрқиб йиғлашибди. Шунда Обид киши ҳам йиғлаб юборди. Отаси Болам сен нега йиғлаяпсан деди. Барчангиз мен учун эмас, ўзингиз учун йиғлаётгангизни кўриб йиғлаяпман. Сизлардан қайсингиз мен учун йиғлаяпти?Қайси бирингиз мени ётар жойим тупроқ, бўлишини айтиб йиғлаяпти?Ҳисоб кунида мени кутаётганини ғам қилиб, Раббимга қай юз билан юзланишимни ўйлаб ким йиғлаяпти? деди-ю юзтубан ерга йиқилиб, жони чиқди. Аллоҳим, биз бандаларингни гуноҳларимизни афв эт, мағфират қил. Ўтмишда қилган Катта-ю кичик ,кабира ва сағира, хуфёна ва ошкора гунохларимизни Ўзинг кечир! Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш