#Расулуллоҳ_мўъжизалари ✅Икки дарахтнинг бирлашиб, сўнг ажралиб кетиши

31-05-2022, 18:45 admin Мақолалар 388

#Расулуллоҳ_мўъжизалари


✅Икки дарахтнинг бирлашиб, сўнг ажралиб кетиши

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга чиқдик ва кенг бир водийда тўхтадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат учун кетдилар. Мен идишда сув олиб, у зотнинг орқаларидан бордим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам атрофга қараб пана бир жой топа олмадилар. Шунда у кишининг кўзлари водий четида ўсиб турган икки дарахтга тушди. Бирининг ёнига келиб, шохидан ушлаб: “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб амр қилдилар. Дарахт эгасига итоат қилган туя каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди. Сўнг иккинчисининг ёнига келиб, унинг ҳам шохидан ушладилар. “Аллоҳнинг изни билан менинг ортимдан юр!” деб буюрдилар. Иккинчи дарахт ҳам эгасига итоат қилган туя каби Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашди.
Дарахтлар ёнма-ён бўлгач, уларнинг ўртасида туриб, шохларидан ушладилар ва: “Аллоҳнинг изни билан бир-бирингизга қўшилинглар”, дедилар, улар бирлашишди».
Жобир розияллоҳу анҳу воқеанинг давомини бундай ривоят қиладилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин турганим учун янада узоқроққа кетиб қолишларидан қўрқиб, пастга тушиб кетдим. Ўтириб, бу ҳодиса ҳақида ўзимга-ўзим гапириб турганимда, ногаҳон қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келаётган эканлар. У зот тўхтадилар-да: “Ўнгга, чапга” дедилар».
Яъни, қазои ҳожатларини тугатганларидан кейин, у дарахтларни ўз жойига бориб туришига амр қилдилар. Дарахтлар олдинги ўринларидан қандай келган бўлса, худди шундай қайтиб кетди.

Хатирчи тумани отинойиси Раимова Самия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш