Итоат ҳам ибодат
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)умматларини Аллоҳ азобидан қурқишга тақвога чақиргандан сӯнг уларни ӯзларидан бӯлган иш эгаларига итоат қилишга буюрдилар.Раҳбарнинг буйруғи шариатга зид бӯлмаса, унга итоат қилиш вожибдир.Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади. "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ӯзларингиздан (бӯлмиш)бошлиқларга итоат этингиз "(Нисо 59)
Мусулмонлар ичидан сайланган бошлиққа ва раҳбарга итоат қилиб ,уларни амрини бажариш вожибдир. Агар улар гуноҳ ишга буюришмаса, раҳбарларга бӯйсуниш Аллоҳга итоат қилишдир. Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи васаллам)бундай деганлар "Мусулмон киши(бошлиғи буюрган)яхши кӯрган ё ёмон кӯрган нарсада бӯладими ,гуноҳ иш бӯлмаса, бӯйсуниш лозим.
Агар бошлиқ шариат ман қилган ишга буюрса унга бӯйсунилмайди.
Анас Ибн Молик (розияллоҳу анҳу)ривоят қилади:Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)бундай дедилар "Агар сизларга боши майиздек (қора)хабаш қул бошлиқ қилинса ҳам,унга қулоқ солинглар ва итоат қилинглар.!"
Ҳузайфа Ибн ал -Яман (розияллоҳу анҳу) шундай деганлар "Бошлиқларни сӯкманглар. Чунки улар Аллоҳнинг ердаги сояси. Аллоҳ у билан ҳақни қоим қилади,динни ошкор қилади,зулмни даф қилиб,фосиқларни ҳалок қилади.
Ҳазрати Ибн Умар (розияллоҳу анҳудан)бундай деганлар. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)шундай деганларини эшитдим "Кимки ӯз бошлиғига итоат қилмаса,у одам қиёмат кунида Аллоҳ таолога бирор далили бӯлмаган ҳолда йӯлиқади "
Али Ибн Абу Толиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. "Бошлиқ адолат билан ҳукм қилиши ва омонатни адо этиши зарур. Мана шу ишлар қилинганда мусулмонлар учун бошлиққа итоат этиш вожиб бӯлади. Чунки Аллоҳ таола омонатни адолат билан адо этишга буюрган."
Аллоҳ таоло бошлиқларимизга адолатли бӯлмоқликларини, бизларни ӯз бошлиқларимизга итоаткор ҳурмат ва иззатда бӯлмоқлигимизни насиб айласин.(Омин)
Навбаҳор тумани "Навбаҳор" маҳалласи отинойиси Хайитова Маҳбуба.