#Раддия
Таъзия маросимида йиғлаш жоизми?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Биламизки, туғилмоқ ўлим сари қўйилган илк қадамдир! Омонат жонни берган Роббим, бир кун бу жонни олмоғи муқаррар.
Аза бу – йўқотиш, айрилиқ маросимидир. Инсон хаётда яшар экан доимо туй ва аза, иссиқ ва cовук,очлик ва тўклик яхшилик ва ёмонлик каби синовлар қуршовида бўлади. Бу ҳақда “ Қуръони карим”да шундай дейилади: “ Ва албатта сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: “ Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз”, дейдиган собрларга хушхабар беринг. Ана ўшаларга парвардигорлари томонидан саловот ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир”. ( Бақара сураси, 155-157-оятлар). Шундай синовлардан бири инсон атрофидаги кишиларнинг вафот этишидир.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Умар розияллоҳу анҳу мусибатга учраганида Суҳайб:
"Вой биродарим!" деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг" Албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади", деганларини билмайсанми?" деди".
Бошқа бир ривоятда:
"Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади", деганлар.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ҳазрати Умарни Абдурраҳмон ибн Мулжам пичоқлаб ташлаганида, ўлим олдида ётганларида бўлиб ўтган бу ҳодисадан ҳам ўликнинг ўз аҳлининг баъзи йиғиси туфайли азобланиши тушунилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Юзларига урган, ёқаларини йиртган, жоҳилият сўзлари билан айтиб йиғлаган биздан эмас”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга Ибн Ҳориса, Жаъфар ва Ибн Равоҳанинг қатл этилгани хабари етиб келганида маҳзунликлари намоён бўлган ҳолда ўтириб қолдилар. Мен эшик тирқишидан қараб турардим. У зотнинг олдиларига бир киши келиб: “Жаъфарнинг аёллари…” деб, уларнинг йиғлаётганини айтди. Шунда у зот унга аёлларни бундан қайтаришни буюрдилар. У кетди. Кейин иккинчи марта келиб, улар бўйсунмаганларини айтди. У зот яна: “Уларни қайтар”, дедилар. У учинчи марта келиб: “Аллоҳга қасамки, улар биздан устун келишди, ё Аллоҳнинг Расули!” – деди. У зот: “Оғизларига тупроқ соч!”, дедилар. Мен: “Аллоҳ бурнингни ерга ишқасин! На Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сенга буюрган нарсани бажардинг, на Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга машаққат туғдиришни тарк этдинг”, дедим”. Имом Бухорий ривояти.
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уларни (аёлларни) қўявер, модомики “нақъ” ёки “лақлақа” бўлмаса, Абу Сулаймонга йиғлайверсинлар”, дедилар. Нақъ – бошдан тупроқ сочиш. Лақлақа – уввос солиш. Имом Бухорий ривояти.
Юқоридаги ҳадисларда маййит яқинлари дод-вой солиб йиғлашларидан қайтарилган. Чунки маййит унга атаб уввос солиб йиғлаш сабабли азобланади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо отасидан ривоят қилади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маййит унга айтиб йиғлангани учун қабрида азобланади”, дедилар”. Имом Бухорий ривояти.
Аммо қалб маҳзун бўлиб, кўз ёш тўкиб йиғлаш мандуб ҳисобланади.
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумо сўзлаб берди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари у зотга: “Ўғлим жон таслим қиляпти, бизникига келинг”, деб одам юборди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам салом айтиб: “Албатта, олгани ҳам Аллоҳникидир, бергани ҳам Уникидир. Ҳар бир нарса Унинг ҳузурида белгиланган ажали биландир. Сабр қилсин ва савоб умидида бўлсин”, деб одам юбордилар. У эса қасам ичиб, “Албатта келсинлар”, деб яна одам юборди. У зот турдилар. У зот билан бирга Саъд ибн Убода, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит ва яна бир қанча кишилар ҳам туришди. Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўтариб олиб келинганда унинг жони пўк-пўк қилар эди. – Менимча, “худди эски мешга ўхшаб”, деди – У зотнинг кўзларидан ёш қуйилди. Шунда Саъд: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу нима?” – деди. У зот: “Бу Аллоҳнинг бандалари қалбига солган раҳматдир. Аллоҳ раҳмли бандаларигагина раҳм қилади”, дедилар”. Имом Бухорий ривояти.
https://t.me/Bastomiy_uz
(Давоми)
Шариат тақиқлаган иш эса Аллоҳ таолонинг қаҳрини келтирадиган гап-сўз ва ҳаракатлардир. Масалан, худога керак экан олди, бизни кимга ташлаб кетаяпсиз, ёмон яшаб яхши кетаверар экан, ўрнингизга мен ўлсам бўлмасмиди, ҳали яшашингиз керак эди... дейиш ёки сочларини юлиб йиғлашлардан динимиз қайтаради. Аммо кўзлари жиққа ёш бўлса ҳам, сабр билан, маййитнинг хақига истиғфорлар айтиб, дуо қилиш, бу – жоиз иш. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам буни “раҳмат кўз ёшлари” деган эдилар. Бундан ташқари ясама дод-войдан маййитга асло манфаат бўлмайди. Билакс, унга бу ишлардан азиятлар етиши айтилган. Бу ҳақида Имом Бухорий ва Муслимлардан бир қанча туруқ (ҳадис ровийлари санади) орқали қуйидаги ҳадиси шариф ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам- албатта майит ўз аҳлининг йиғиси билан азобланади”, – дедилар”.
Бошқа бир ривоятда эса: “Тирик одамнинг майит ҳақидаги йиғисига майит азобланади” дейилади.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов