Силайи раҳим

2-11-2022, 18:33 admin Мақолалар 263

Силайи раҳим.
(Ёхуд қадимий Дехқонобот қадриятлари).

Собиқ иттифоқ пайтлари эди. Муяссар опа эндигина йигирма ёшга кирган, оналарининг яккаю ёлғиз фарзандлари ва суянчиқлари эдилар. Оилада бошқа фарзанд йўқлиги ва оталарининг аввалроқ қазо қилганликлари сабаб, оналари у кишини ўз уйларига ичкуёвга турмушга берган эдилар. Муяссар опанинг тоғалари Низом отанинг аёллари оғир оёқ бўлиб, ширингина қизчани дунёга келтирдилар да, бу дунёни тарк этдилар. Ёш болалар билан қолган Низом ота, каттароқ болаларни бағир ларига босиб, чақалоқни ноилож болалар ўйига беришга мажбур бўлдилар.
Орадан икки йил ўтиб, болалар уйидан хат келди:_"Болангизни олмоқчи бўлсангиз келинг. Акс ҳолда болаларни Қозоқистон болалар ўйига жўнатаяпмиз, қизчани кейинги ҳаётига жавобгар эмасмиз"_деган мазмунда. Низом ота қизчаларига Муслима деб исм қўйган эдилар, болани етимхонадан олиб келиб, қариндошу биродарларини чақириб, қизчани ким тарбиясига олиши ҳақида сўраганларида, ҳеч кимдан садо чиқмади. Ҳаттоки турмуш қурган қиз ўғиллари ҳам лом_мим демадилар. Низом ота кекса бетоб, унинг устига эркак киши бўлганликлари сабаб, қизчани тарбиясидан чўчир эдилар. Бу йиғилишдан тушкун ҳолатга тушган Муяссар опанинг оналари ушбу воқеани кечқурун Муяссар опага куйиб пишиб гапириб бердилар.
Муяссар опанинг қалбида қариндош қизчага нисбатан меҳр уйгониб, у учун қайгуришга тушдилар, қалбларида силайи раҳм уйғонди .Оналарини қўярда қўймай қизолоқни ўзларига сингил қилиб олдилар:_ "Онажон мен эртадан кечгача даладаман, куёвингиз ҳам. Уйда бир ўзингиз қолиб кетасиз сизга овунчоқ менга эса сингил бўлади оламиз"_дедилар. Аввалига Онахон иккиланиб:_"эплармиканман"_деган хаёлда юриб, кейинчалик унга бутунлай боғланиб қолдилар. Ювдилар, тарадилар, яхши тарбия бердилар. Улғайтириб буни ҳам Ҳайит деган бир яхши йигитга ичкуёвга турмушга узатдилар ва ўзлари оламдан ўтдилар.Ҳаётда шундай иймони бут инсонлар бўладики, уларнинг қилган мехнат лари кўзга унча кўринмасада, лекин муҳимлиги, улуғлиги билан, савоби Аллоҳ даргоҳида ажр ва марҳамат ларга сазовор бўлади.
Йиллар сайқалланиб ўтаверди,Муслимахоннинг фарзандлари бирин_кетин туғилаверди. Аммо Муяссар опа ҳар қанча даволансалар ҳам, фарзанд юзини кўра олмадилар. Буни қаранки, шу Муслиманинг туғилган фарзандларини болам деб бағирларига босавердилар. Ўғил қизларни ўстирдилар, улғайтирдилар, олий маълумотли қилиб, уйли жойли қилдилар. Ҳақиқатдан ҳам, синглим деб силайи раҳим қилган Муслима ва унинг фарзандлари, ҳозирги пайтда опага дардкаш меҳрибон, суянчиқ ва малҳамдирлар.
_"Невара келинларимнинг менга кўрсатаётган мехрибонликларидан бошим осмонга етади"_дейдилар саксондан ошган Муяссар опа:_Ҳақиқатдан ҳам турмуш ўртоғим Ғайбулла ака оламдан ўтганларидан сўнг ўзимни яккаланиб қолгандай ҳис этгандим. Лекин невараларим, келинларимнинг ғамхўрлиги мени яккалатиб қўймади,Муслима менга ҳақиқий сингил ва суянчиқ бўла олди"_деб шукроналар айтдилар.
Албатта, яхши инсондан яхши ном ва яхши боғ қолади.Биз Муяссар опа яратган боғнинг гуллаб яшнашини ва бардавом лигини тилаймиз. Қатор йиллар аввалги "Ленинград" колхоз идорасида ходима, "Лола" болалар боғчаси да мудира ва номер 2_бригадада бригада бошлиғи бўлиб эл ардоғида бўлиб келган Муяссар Файзиева ана шундай ўзларидан муносиб ном ва муносиб боғ қолдирган опаларимиздан. У кишининг қариндошлик ришталари ичида қилган силайи раҳимлари таҳсинга лойиқдир.
Зероки пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо САВ айтиб ўтганларку:_Қариндошлар ичида силайи раҳим қилмаган уммат биздан эмас"_деб.
Илоҳим Аллоҳимнинг ажр ва мукофотлари ушбу опамизнинг бошларида ёғилсин, илоҳим хотималари чиройли, номайи аъмоллари гўзал бўлсин омин.

Навойи вилоят Қизилтепа туман Оқмачит маҳалла отинойиси Гулнора Ваҳобова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш