Етимлари хор бўлмас эл бу.

30-05-2022, 18:56 admin Мақолалар 626

Етимлари хор бўлмас эл бу.
Бир етим кӯнглини айласанг шодон
Икки дунё саодатин олибсан ишон.
Ислом динида никоҳ- Аллоҳнинг амри,Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан мӯмин мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланган риштадир. Оила азалдан юртимизда муқаддас қӯрғон сифатида юксак қадрланган даргоҳдир. Уни асраш,бузилишига йӯл қӯймаслик доимо долзарблик касб этган ва бу бугунги кунда ҳам ӯз кучини йӯқотмаган. Биламизки,оила тинчлиги ва мустаҳкамлигида оила бошлиғи эркакларнинг ӯрни ҳамда маъсулияти жуда катта. Чунки ҳаётнинг қийинчиликларини улар ӯз елкаларида тутадилар. Афсуски ҳозирги кунда куриниб турибдики,эркакларнинг оилавий муносабатларда ӯз ӯрнини йӯқотиб қӯяётгани,яъни иккинчи даражага тушиб қолаётган ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Ёшлар оила аталмиш муқаддас даргоҳ остонасига қадам қӯяр экан,"Мен оила қуришга тайёрманми? Оилам мустаҳкам бӯлиши учун нималар қилишим керак? -"деган саволни ӯзига берса,мустақил ҳаётга юзаки эмас ӯта жиддий масала деб қараса, оилаларда пайдо бӯладиган баъзи нохуш ҳолатларни олди олинарди. Ажралиш ҳолатлари камаяр эди. Ажралиш ҳолатлари оиладаги келишмовчиликлар,ӯзаро муносабатларнинг йӯқлиги,феъл-атворнинг тӯғри келмаслиги,эр ёки хотиннинг касаллиги,ачинарлиси айрим йигитларнинг ичкиликбозлик,гиёҳвандликка берилиб кетиши ёки бошқа аёллар билан топишиб жуфтига хиёнат қилиши натижасида ҳам келиб чиқади.Худди шунингдек енгилтабиатлик ҳолатлари бошида эри бор бағрида боласи бор бинойидек рўзғорнинг бекаси бўлган аёлларда ҳам учрагани аёлларнинг ўз қадр-қимматларини ер билан баробар хор қилганларидир. Шунга ўхшаш важлар билан оилани барбод этиш, албатта болалар тарбиясига салбий таъсир этади. "Болани уволи тутади "деган гаплар ҳам ӯз -ӯзидан пайдо бӯлмаган. Афсуски увол савобни билмайдиган,норасидаларни етим қилишни ӯйламайдиган ота-оналар ҳам орамизда йӯқ эмас. Эътибор қилинг,ажралиш туфайли нотўлиқ оила вужудга келади. Айни кунда аксарият ижтимоий хавфли жиноятлар содир этаётган аёллар ва вояга етмаган болалар нотўлиқ оилалардан эканлиги кузатилмоқда. Эр ва хотин ажралишидан Арш ларзага келади, деган гап бор .Исломда агар эр хотинини ёқтирмай қолса ҳам оилавий ҳаётни давом эттиришга тарғиб қилинади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг "Нисо "сурасининг 19-оятида "Ва улар ила маъруф шаклда яшанг.Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кӯпгина яхшиликларни қилса "дейилган. Шунга қарамасдан бир қанча оилалар ажралиб болалар етим бӯлиб қолаяпди .Оилалар ажрашгандан кейин болаларни боқиш,уларни тарбияси кӯпинча оналар зиммасига тушаяпди. Айрим оталар ӯз пушти камаридан бўлган фарзандларига алимент пуллари бермасдан уйсиз жойсиз ӯз ҳолларига ташлаб қӯйишаябдилар,натижада ёлгиз оналар болаларни боқолмасдан ёмон йулларга киришга, чэт давлатларга кетишга мажбур бўлишаяпдилар.Айримлари болаларни боқолмасдан” Болалар уйи”га топширишга мажбур бўлганлар. Натижада етимлар сони кӯпайиб “Болалар уйи”да моддий жиҳатдан тўлиқ таъминланиб, лекин тўлиғича ота-она меҳрини ололмаган кўнгли мажруҳ жамият аъзолари вужудга келди.Аслида" етим деб отаси ёки онаси вафот этган гӯдаклар айтилади".Етимларни дили хаста кӯнгли ярим,ӯзлари эса ожиз бӯлади.Тирик етимлар эса ота -онаси тирик бӯлиб,онасида ёки отасида қолган, энг ачинарлиси ота она тирик бӯла туриб улардан воз кечилган болалар тушунилади.
Юртимизда ҳам тирик етимлар сони анчагинани ташкил этади Етимлардан хабар олмай ӯз ҳолига ташлаб қӯйган,камситилган ,хӯрланган жамият эртанги куни шу етимлар тарафидан содир этиладиган жиноятларга тайёр туриши керак. Чунки жамият эътиборидан четда улғайган етимларда меҳрдан асар ҳам бӯлмайди. Атрофдаги одамларга душман бӯлиб улғаяди.Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳрибонлик уйидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш,билимли ва маънавиятли,ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказиш мақсадида жорий қилинган тизим ота-она меҳридан мосуво бӯлиб келган мурғак қалблар ҳаётида тамомила янги саҳифа очаётгани қувонарли. Бизнинг вилоятимизда Болалар уйи фаолияти тўхтатилиб, тарбияланувчилари ўзгалар фарзандларига ота-оналикни қайноқ меҳрини ва тарбиясини беришни истаган меҳрибон инсонлар бағрига топширилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки бармоқларини кӯрсатиб шундай деганлар "Мен ва етимнинг таъминотига кафил бӯлган киши худди шундай яқин бўламиз "-деб етимларга ғамхўрлик қилишга буюрганлар.
Президент қарорига мувофиқ 2021 йил 15-августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бӯлган болаларни уй жой билан таъминлаш тартиби ӯрнатилди. Унга кўра ӯзларига бириктирилган турар жойга эга бӯлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бӯлган болаларга улар 18 ёшга тӯлган йилда кӯп квартирали янги уй- жойлардан умумий майдони 25 кв метрдан кам бӯлмаган 1 хонали,вояга етган етим болалар ӯртасида никоҳ тузилган ҳолатларда 50 кв метрдан кам бӯлмаган 2 хонали квартиралар ажратиладиган бӯлди. Шукурки, давлатимиз томонидан оилавий ажримлар ва фарзандларни боқувчисиз қолдиришга қарши қатъий қонун чоралари кӯрилмоқда.
Орамизда меҳрилилар ва яхшилар бор экан оламлар мувозанатда туради.Аллоҳ таоло сизу- бизни етимларга яхшилик қилиш ва унга ваъда қилинган ажр- мукофотларга эга бӯлиш бахтига муяссар қилсин!

Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш