БОЛАЛАР БИЗГА АЛЛОҲ БЕРГАН НЕЪМАТДИР.
Биз ўзбеклар азалдан болажон халқмиз.Уруш йилларида ҳам бизни ватандошларимиз турли миллатга мансуб гўдакларни ўз қаромоғига олиб тарбия қилганликларини ҳаммамиз яхши биламиз.Ҳозирги вақтга келиб ота-оналар ҳаттоки ўз фарзандларига тарбия беришликда хатога йўл қўяётганликлари ҳеч биримизга сир эмас.Ўз фарзандларини арзимаган бу дунё матохларига алмашаётганлар қанча.Бундай инсонларни ота-она деб ҳам бўлмайди.Ахир биз синов дунёсида яшамоқдамиз.Аллоҳ турли синовлар билан бизни имтихон қилмоқда,агар биз шу синовлардан мустаҳкам ирода билан ўта олсак албатта қилган сабримзга Аллоҳ ажр савобларини беради.Шундай экан ҳар биримиз аввало инсон эканлигимизни ва бу фоний дунёда вақтичалик меҳмон эканлигимизни унутмайлик.Ҳар бир фарзанд соф фитратда дунёга келади.Уларни улғайиб қандай инсон бўлишлиги биз ота-оналар зиммасидадур.Уларни доим назоратда ушлашимиз керак, дўстлари ким эканлигини билишимиз лозимдир.Бир болага етти қўшни ота-она деб бежиз айтилмаган.Қўшнимизни боласини ножўя ҳаракатини сезсак ҳам уни тартибга чақириш бизни инсонийлик бурчимз эканлигини унутмаслигимиз керак.Агар биз ҳамжихатликда иш олиб борсак болалар орасида содир этилаётган тартибсизлик ва жиноятларни олдини олган бўламиз.Ахир биз Одам Ато ва Момо Ҳавводан дунёга келган инсонлар авлодиданмиз. Шундай экан бир-биримизга қариндошдирмиз.Барча болаларни ўз боламиздек авайлаб асрашимиз лозим.Уларга тўғри йўл кўрсатиб, панд насиҳатларимизни аямайлик. Зеро келажак ёшлар қўлидадир.Илоҳим ҳар биримизни фарзандларимиз имонли ,инсофли, ўқимишли ва муқаддас Қуръон китобимизни ўқий оладиган Аллоҳни танийдиган, ҳалол ва ҳаромни фарқлай оладиган асосийси жаннатларда бошимизга нурдан тож кийдирадиган фарзандлар бўлишсин. Ҳеч кимни Аллоҳим фарзанд неъматга зор қилмасин. Ҳар биримизга фарзандларимизни камолини ,бахтини, муваффақиятларини кўриш насиб этсин.
Кармана тумани "Азамат" МФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.