Болалар жаннат райхонилари.
Бўлажак пайғамбар ўттиз ёшга тўлганларида хазрат Хадича онамиз Зайнабга юкли эди.Чақалоклигида вафот этган Қосимдан кейинги бу фарзанд дунёга келишида Салмо исмли аёл доялик қилди. Атрофдагилар туғилажак чақалоқни қиз-ўғиллигини қизиқиш билан кутишарди. Тарихдан маълум, жохилият даврида қиз туғилиши оила учун иснод саналган, қизларни тириклайин кўмиш қавм орасида кўп тарқалган ходиса эди.Аммо вақти соати етиб Зайнаб дунёга келганида атрофдагилар уятдан бош эгик ота қиёфасини эмас, нуроний юзда рахмат куёши порлаган отани кўришди:"Муборак"...
Хабар келтирган киши илтифотли рахмат сўзларини эшитди, камига яна суюунчи олди! Оламлар сарвари дарҳол уйларига йўл олдилар .Ичкарига кирганларида чеҳралари севинчдан порларди. Табассум-ла аёлларини табриклар эканлар, чақалоқни меҳр ва шавқат билан қўлларига олдилар. Яратганга ҳамду санолар айтиб, бу маъсум чақалоққа "Зайнаб"деб исм кўйдилар.Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам болаларга меҳр -шавқат кўрсатишда, уларга яхшилик қилишда барча инсонларга ўрнак бўлган Зот эдилар. Айниқса етим ўсганликлари туфайли етим болаларга меҳр -шавқат кўрсатишда жуда саҳий эдилар.,
Абу Умомадан (Аллоҳ ундан рози бўлсин) ривоят қилинади" Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :Ким Аллоҳ Азза ва Жалла учун бир етимнинг бошини силаса, унинг қўли нечта сочнинг устидан ўтса , шунча яхшилик ёзилади. Ким ўз ҳузуридаги етим болага яхшилик қилса ,мен ўша одам билан жаннатда мана бундай бўламан" деб икки бармоқларини яқинлаштирдилар.
Давлатимиз етим болажонлар учун қанчадан- қанча тарбия масканлари барпо этиб барча шароитларни яратган бўлсада мурғак юракларида армон яшайди:улар ҳамиша азиз инсонларнининг ,яқинларининг меҳр - мухаббатларини соғинишади.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:"Кимга яхшилик қилиш эшиги очилса ,фойдаланиб қолсин, зеро ,уни қачон ёпилишини билмади".
Динимиз уларга меҳр - шавқатли бўлишни, яхшилик қилишни буюрган экан, яхшилик қилишга ошиқайлик Молимиз билан, кучимиз билан хеч бўлмаса бир оғиз ширин сўзимиз билан кўнгиларни обод этайлик.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Дарҳақиқат фарзандларимиз Яратган инъом этган энг азиз неъмат ,шунингдек, улкан омонат ҳамдир. Уларни бағримизда асраб - авайласак соғлом ва баркамол инсон қилиб улғайтирсак, инша аллоҳ ўзимиз учун хам келажагимиз учун хам фойда бўлади.
Учқудуқ туман А.Навоий мфй отинойиси М. Сафарова.