Бизга сизнинг йўлингизни берсин устозлар!

31-08-2021, 19:12 admin Мақолалар 645

Бизга сизнинг йўлингизни берсин устозлар!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Шу муборак кунларда барча устозларимни ютуқларини кўриб, жуда севиндим. Ва бу хурсандчиликни сизга ҳам илиндим. Ҳаяжон ила битилган ушбу сатрлар сизни ютуғингизни кўриб, қувонган шогирдларингиз номидан армуғон. Қўшалоқ байрам: Мустақиллик байрами ва мукофотлар муборак бўлсин ! Биз шогирларга ҳам сизнинг йўлингизни берсин азиз устозлар! Бахтимизга доим соғ саломат бўлинг !

Ютуғингиз қалбларимиз севинтирди
Ифтихорла кўзларимиз қувонтирди
Шогирдлариз сиздек бўлмоқ орзу қилди
Бизга сизнинг йўлингизни берсин устоз !
Юрти учун жонин фидо этган устоз !

Юрагимнинг туб-тубидан шодланаман
Шогирд этган Аллоҳимга юзланаман
Шукронали издошизга айланаман
Бизга сизнинг йўлингизни берсин устоз !
Ибрат тўла сўзларингиз дарсдир устоз !

Меҳр тўла насиҳатиз қулоғимда
Кўрганимни кўрсатайин амалимда
Яхшилигиз жо айлайин юрагимда
Бизга сизнинг йўлингизни берсин устоз !
Қуръон нури юзларида балқган устоз !

Юришингиз, туришингиз Қуръон, ҳадис
Пайғамбарим хулқи сизга кўчган боис
Шу сабабли ҳурматимиз сизга чексиз
Бизга сизнинг йўлингизни берсин устоз !
Роббим умрингизни узоқ қилсин устоз !

Барчангиздан бирдек суйиб таълим олдим
Ҳатто берган танбеҳингиз қалбга солдим
Йўлингиздан юриб устоз кам бўлмадим
Бизга сизнинг йўлингизни берсин устоз !
Барча шогирлариз сиздан хушнуд устоз !

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш