​Қўлга хина қўйиш зийнатланиш эмасми?

27-07-2022, 17:52 admin Ислом олами 606

​Қўлга хина қўйиш зийнатланиш эмасми?

Ассалому алайкум! Устоз, қўлга хина қўйиш суннат дейишади. Лекин зийнат бўлиб қолмасмикин, деб ўйлайман. Албатта, кўчада юрганда у эътиборни тортади. Шу масалада нима дея оласиз?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Бу зийнат ҳисобланади. Уни беркитиш керак.

ТЎҚ ЖИГАРРАНГ ХИНА ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?

Ассалому алайкум! Ҳозирда аёл-қизлар орасида тирноққа, қўлга тўқ рангли хина қўйиш урф бўлиб бормоқда. Кукун ҳолидаги хинага жигарранг суюқлик аралаштирса, тўқ жигарранг, қорага яқин ҳолатда бўлар экан. Шу хинани қўйиш жоизми? Ишхонада ишлайдиган аёл шундай хина қўйиб ишга борса бўладими? Иш жараёнида эркак кишининг кўзи тушиши мумкинлиги маълум ҳолат бўлса. Уй бекаси бўлса-чи? Эри учун қўйса, лекин орада дўконга, боғчага бориши мумкин. Шунда нима қилиш керак? Ёки умуман қўймаган яхшими? Лекин бу билан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг айтганларини қилмаган бўлиб қоламиз-ку. Қандай маслаҳат берасиз?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Ўша хина сув ўтказса, жоиз. Аммо номаҳрамларга кўрсатиш жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрамларга кўрсат, демаганлар. Бу нарса у зотдан тавсия, холос. Гуноҳ тавсия билан жамланганида гуноҳ тарк қилинади. Қолаверса, ҳозирда турли қўлқоплар бор, номаҳрамлар кўриши мумкин бўлган жойларда ўшалардан фойдаланишингиз мумкин.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Веб-сайт

@bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш