Меҳрга зор оналар!
Ота-онасини хўрлаган боласидан яхшилик кутмасин. Аллоҳ "Исро" сураси 23-оятида бандаларни бундай огоҳлантиради: "Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингдаги кексалик ёшига етсалар, уларга" уф" дема ва уларни жеркима! Уларга доимо ёқимли сўз айт! ".
Ҳадис:" Жаннат оналар оёғи остидадир! "-, дедилар Расулуллоҳ сололлоҳу алайҳи васаллам.
Ҳадис: Пайғамбаримиз сололлоҳу алайҳи васалам :" Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умидида эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан икки эшик очади. Агар улардан бирини зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшиги очилади. Фарзанд ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло рози бўлмайди "-, дедилар.
Саҳобалар сўрадилар:" Агар ота-она фарзандга зулм қилса, фарзанд нима қилиши керак? "
"Унда ҳам фарзанд уларни ранжитмаслиги керак",-деб марҳамат қилдилар.(Ал-Бухорий) ривояти. Бундан 20-30 йиллар олдин Рус ёки Татар миллатига мансуб бўлган ота-оналарини болалари улғайиши билан ташлаб ўзга юртларга кетиб ота-оналар ёлғиз қолиб, қаровчига муҳтож бўлганини кўрган эдик. Ҳатто ёлғиз қолган кекса, касалманд она уйда вафот этган экан. Уч кундан сўнг қўшнилар нима учун бу уй эшиги очилмаяпти, онахон чиқмаяпти деб эшикни бузиб кирсалар, онахон ўлиб, сассиб ҳам улгурибди. Биз мусулмонлар ёқа ушлаб, Аллоҳга шукурки ўзбекларда ота-онани ёлғиз қолдириб кетадиган фарзандлар йўқ деган эдик. Афсус, бекорга қувонган эканмиз. Ҳозир атрофимиздаги турмуш ўртоғини ёқотган онахонлар орасида 70 фоизи меҳрга зор. Ўғил, келин ва неваралар билан турсаларда уларнинг эшигини очиб, уларнинг дуосини оладиганлар камайиб бормоқда. Саккиз ўнталаб фарзандларни дунёга келтириб, оқ тараб, оқ ювиб, ўзи емай-едириб авайлаб катта қилган оналар ёлғиз қолиб кетяптилар. Болалар орасида истеза бўлиб, "у қарасин мен қарамайман "дейдиганлар ҳам топилмоқда. Оналар фарзандларининг келишини интизорлик билан кутмоқдалар. Фарзандлар ўз бурчларини унутмоқдалар. Яхшими-ёмонми, сергапми-камгапми бу сизнинг онангиз. Тўққиз ой юрагининг тагида кўтаргани ҳақи, икки йил (баъзилар уч йил) эмиргани ҳақи, 2 йил қўлида кўтариб авайлагани ҳақи онани авайланг!
Отангизни юқотдингиз, асло топа олмайсиз. Онангиз ҳам ғанимат. Бугун бор эртани Аллоҳ билади. Борида қўлингиздан келгунча яхшиликлар қилиб дуоларини олиб қолинг, сўнгра армон бўлмасин. Улар сизнинг жаннатингиз! Келинжонлар, қизлар, опа-сингиллар! Сиз ҳозир қайнонангизга, онангизга қандай муносабатда бўлган бўлсангиз, эрта-индин сиз ҳам қарийсиз. Бу қайтар дунё. Сизни ҳам Аллоҳ меҳрга зор қилиб қўяди.
Шоир айтади:
Ёлғизлик бемаҳал келган ажалдир, Оғир дардлардан ҳам удир бедаво.
У гўё дўзахдир, мен ёлғизликни,
Ҳатто душманимга кўрмайман раво.
Катта ҳовлида турли сабаблар билан ёлғиз қолаётган онахонлар! Сизлар ҳам" Мен кетсам, эримнинг чироғини ким ёқади",-деган ўйлар билан фарзандларингизни қийин аҳволга солиб қўйманглар. Ҳар бир фарзандингизни уйи, сизнинг ҳам уйингиздир. Ўзингиз ҳоҳлаган бир ўғил ёки қизникига бориб, улар ардоғида яшашга рози бўлинглар. Дуони қаердан туриб қилсангиз ҳам етади. Жаннатмакон юртимизда роҳат-фароғатда, берган умрига Шукр қилиб яшашга нима етсин. Бу ўтгунчи дунёда ҳеч ким меҳрга зор бўлмасин. Аллоҳ барчани қўлласин.
Қизилтепа тумани "Оқмачит" МФЙ фаоли Розия Ражабова