Чиройли кийимлар кийгим келади

1-02-2022, 15:36 admin Ислом олами 514

Чиройли кийимлар кийгим келади

Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман, Аллоҳга шукр, оилам тинч, эримнинг топиш-тутишлари ҳам яхши. Закотларни вақтида берадилар, ундан ташқари, бошқа хайр-садақа, эҳсонлар ҳам қиладилар, рўзғоримизда ҳам ҳамма нарса етарли. Ортиқча жуда кўп бойлигимиз йўқ, лекин камчилик ҳам йўқ ҳисоби. Шундай ҳолатда, шундай шароитда мен эримга: «Чиройлироқ, қимматроқ, сифатлироқ буюмлар олиб беринг», десам бўладими? Мисол учун, иккита кўйлагим бор, «Яна битта олиб беринг», десам, «Бор-ку, шуни кийиб тугатиб ол», дейдилар. Мен эса чиройли кийингим келади. Икки ёки учта бош-оёқ кийимим бор, яна кўпроқ бўлишини хоҳлайман. Мен у даражада жуда кўп ва қимматбаҳо бўлсин демайман, лекин сал эски бўлиб қолган нарсаларим ёқмай қолади, янгисини олгим келади. Мендаги бу ҳолат аёлларда бўладиган табиий ҳолатми? Ёки мен кўп нарса хоҳлаяпманми?

Жавоб:
– Ва алайкум ассалом. Модомики ҳалолдан экан, жоиз.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш