Фаросатсизлик балоси....

24-11-2021, 15:47 muslim Мақолалар 371

Фаросатсизлик балоси....
Яқинда бир жойда бир воқеани ўқиб қолдим.
" У йилларча ётоққа михланди. Чорасиз , шипга термулганча ўтган кунларини ҳисоб қилади. Ёшгина боши билан ҳаёт лаззатларидан маҳрум бўлган. Фарзандларини ўйлайди. Уларнинг келажагини ўйлаб йиғлайди. Қайнонасининг, эрининг жонкуярлиги кўнглига тасалли беради . "Бу инсонларнинг қўлида фарзандларим хор бўлишмайди", дейди. Уни кўп куйдирадиган бошқа нарса бор. Овсини... Ҳар келганда ярақлаб келади. Тилла тақинчоқларию ҳашаматли кийимларини кийиб, уни кўргани келади. У ҳар келганда бу оғринади. Унга ҳаваси келади. Овсини кетгач: "Мен ҳам тузалиб кетсам, кийимларимни янгилайман. Ҳар хил қилиб кияман", деб гапириб қўяди пичирлаб. Ичидан эзилади, ичидан йиғлайди. Шу бир аҳвол бўлиб ётишига ачинади. Ҳеч қанча кун ўтмай, яна бефаросат овсин товланиб кириб келади. Кетгач эса у яна сиқилиб, эзилиб қолади. Бешафқат ўлим уни барибир олиб кетди. Тақдир уни орзулари билан бирга кўмди".
Бунақа фаросатсизликни баъзан ҳар биримиз қиламиз. Оддийгина, ҳеч ўйламасдан , ҳаракатимизни амалга оширамиз.Аслида, бизга фахр туйғусини бераётган кийим- кечак , тақинчоқларимиз кимнидир дилини ўкситаётганлигини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Айниқса, ҳозирги кунларда ёшларга қўшилиб ,айрим ёши катта аёлларимизда ҳам ортиқча пардозга ружу қўйиш ҳолатлари учраяпти.Оқ тушган сочлар, ажин босган юзлар, ақлни кўпроқ ишлатишга туртки бўлади аслида. Лекин баъзи аёллар буришиб, тиришиб қолсалар ҳам қариликни бўйниларига олишни истамайдилар. Бунақалар ўлим бурнини тагида турганини билиб ҳам, ўйин-кулгида, айш-ишратда, зеб-зийнатда ёшлардан қолишмасликка интилиб, охирги қадрли вақтини кўкка совурадилар.
Бир жойда бир она туя сув охурига ўтирганини кўришди, сўнгра туя туриб тезда боласини эмизишга борди. Нега бунақа ҳаракат қилганига ҳайрон қолиб, бадавий туя боқувчидан сўрашди.
У: - “Она туя иссиқ кунларда боласини совуқ сут билан эмизиш учун сувли охурга ўтиради” - деб жавоб берди...
Аллоҳ таоло айтади:
“Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига?”
(Ғошия сураси, 17-оят)
Қаранг....АЛЛОҲ таоло бир туя деган жониворга шунча ақлу фаросатни бериб қўйибди. Биз инсонлар агар бизга берилган аллоҳнинг бу неъматидан тўғри фойдалансак, олам гулистон бўлар эканда.
Бир бойваччанинг боласи кийишга оддий оёқ кийим олиб беришни сўрабди. Шунда отаси:- Бу нима деганинг , чет элдин олиб келганим 5- 6 хил оёқ кийимларни нима қилдинг? Бунақаси ҳеч қаерда йўқ. Сен учун олиб келганман.Нега уларни киймаяпсан? ,- деса, ўғли:
- Уларни кийишга ўртоқларимдан уяламан, уларни кўнгли ўксийди- дебди.
Қани энди шу боладаги фаҳму фаросат баъзи катталаримиздаям бўлса эди! Кўпчилигимиз ким ўзарга кийинишга, безанишга, тўй-маърака ўтказишга, уй безашга интиламиз.Кўп амалларимизга риё аралашган.Аллоҳ розилиги учун эмас, ном чиқариш, одамлар кўриши учун, мақтаниш учун қиламиз. Йўқчиликка сабр қилиш осондир балки, аммо "семизликни қўй кўтаради " деганларидек, борчиликдан ҳар балони ўйлаб топамиз.Аллоҳ таоло барчамизга ўткир зеҳн, ва фаҳму фаросат берсин илоҳим!!


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш