Сохта Салафийларга алданиб қолманг!

29-01-2022, 15:13 admin Мақолалар 2 081

Сохта Салафийларга алданиб қолманг!

Бугунги кунда турли диний экстремистик оқим тарафдорлари ва террорчилик ташкилоти вакиллари дунё цивилизацияси ривожланиши, шунингдек, янги техник воситалардан фойдаланиб, кун сайин ўзининг қабиҳ, даҳшатли кураш усулларини кучайтириб бормоқдалар. Улар орасида “салаф солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган “Салафийлар” экстремистик оқими тарафдорлари мусулмонлар жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтариш бўйича ақл бовар қилмас ғояларни тарғиб қилиб келишмоқда.
“Салаф” сўзи аслида араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар с.а.в. ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Исломга хизмат кўрсатган олимлар “салафи солиҳинлар” тушунилади. “Сохта салафийллар” эса хокимиятни эгалаш, моддий даромад орттириш ва шу каби шахсий манфаатлари йўлида Исломдан фойдаланиб, кўплаб давлатларда уруш ўчоқларини ёқишмоқда. Сўнгги йилларда замонавий воқелик террор ёки давлат тўнтариши йўли билан хокимиятни қўлга олиш соҳта салафийларнинг асосий йўли эканлиги кўп маротаба ўз исботини топди. 1979 йилнинг ноябрида Арабистон яриморолида Жухайман Утайбий ва унинг тарафдорлари Маккадаги “Масжид ал-Харом”га хужум уюштирди. Улар томонидан аввал масжидни эгаллаш ва халк қўзғолонини кўтариш йўли билан Арабистон яриморолида, сўнга бошқа минтақаларда “Ислом давлатини куриш” режалаштирилган эди.
“Сохта салафийлар”нинг хунук оқибатларидан энг ачинарлиси шуки, бутун дунёни тинчлик ва меҳрибонликка, одамларни раҳм-шафқат ва адолатли бўлишга буюрадиган ислом динининг пок номини булғаб, унга зид бўлган бузғунчиликларни “ислом ниқоби” остида амалга оширилишидир. “Ислом” ва “диний экстремизм” сўзларини ёнма-ён ишлатилиши мумкин эмас. Самовий динларнинг биронтаси зўравонликни, зулмни оқламайди ва қўллаб-қувватламайди. Ояти каримада
“Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларини қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”. Расулларимиз уларга (илоҳий) ҳужжатларни келтирдилар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардан бўлдилар” (Моида: 32).
Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Қиёмат куни биринчи савол нохақ тўкилган қон тўғрисида бўлур”.
Улар ўз олдига шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган. Ушбу мақсадларни ислом мақсадларига тескари ҳолда эканини билган ҳар қандай киши, ноқобилчилик ҳаракатлари ислом ва иймон тақозосидан узоқ ҳаракатлигини кўради. Зеро, биз террор (одам ўлдириш, инсонларга зулм қилиш) деб аталган ҳаракатларни ислом улкан гуноҳ деб белгилаб қўйган. Қурьони каримда шундай келади:
“(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” ( Бақара: 205).
Ҳозирги кунда “Сохта салафийлар” ўз сафларини кенгайтириш мақсадида Интернет тизимидан кенг фойдаланишмоқда. Шу сабабли, хар биримиз Интернетда диний материаллар билан танишишда расмий ва дин уламолари тавсия этган сайтлардан фойдаланишимиз зарур! Турли бегона ва uz. доменида бўлмаган сайтларда фуқаролар, айниқса фарзандларимиз адашиб қолишлари хеч гап эмас.
Азизлар ҳар бир ялтираган нарса олтин бўлмагани каби, ҳар бир динни даъво қилувчи тўғри фикрда бўлавермайди, шундай экан ғараз ниятли оқимларнинг “ялтироқ” тузоқларидан огоҳ бўлайлик, муқаддас динимизнинг соф эътиқодини мустаҳкам сақлаб, келажак авлодга софлигича етказайлик!

Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш