Огоҳлик бурчимиз

16-05-2017, 17:02 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 858

Огоҳлик бурчимиз
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида, хусусан, араб мамлакатларида содир бўлаётган нохуш воқеалар ҳар қандай соғлом фикрли инсонларни чуқур ташвишга солади. Турли можаролар, ўзаро қарама-қаршиликлар, қон тўкилишлар жаҳоннинг қайси мамлакатида рўй бермасин, бундан кўнглимиз ғам тортади. Хушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бу бир кунлик ёки бир ойлик мавсумий масала эмас, балки, кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим. И.А.КАРИМОВ.
Ушбу масалада ҳурматли биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил 31 августда қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Тошкентдаги “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида сўзлаган нутқида дунёнинг узоқ ва яқин минтақаларида рўй бераётган қарама-қаршиликлар, турли низолар ва зиддиятлар, жумладан, Яқин шарқ, айрим араб мамлакатларидаги нотинч вазият, хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига эътибор қаратган ҳолда, барчани мамлакатимизда ана шундай нотинчликларни олдини олишга чақирган эди. Огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш - тинчликни таъминлаш, турли хил кўнгилсизликлар ва хавфу хатарларни олдини олишнинг зарурий шарти ҳисобланади. Зеро, ғофиллик ва бепарволик турли нохушликларга замин яратади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло тафаккур қилмайдиган, ўзини ким эканини англаб етмайдиган, бугуннинг ҳузур-ҳаловати билан яшаб, эртаси ҳақида қайғурмайдиган, бепарво ва беғам кимсаларни ўзининг каломида шундай баён қилинади: “Уларда қалблар бор, улар билан англолмайдилар, уларда кўзлар бор, улар билан кўролмайдилар, уларда қулоқлар бор улар билан эшита олмайдилар, айнан ўшалар ғофилдирлар”, “Аъроф 179 оят”.
Мамлакатимиз моддий ва маънавий жиҳатдан кун сайин тараққий этиб бормоқда. Яқин-яқинларгача баъзи инсонлар наздида Ўзбекистоннинг бу даражада тез ривожланиб тараққий топиши ҳақидаги гаплар худди сафсата каби кўринарди. Бугунга келиб бу ҳаракатлар аниқ ҳақиқат эканлиги ўз тасдиғини топди. Бундан Ўзбекистонни дўст деб билган барча давлатлар ҳам шод бўлмоқда. Лекин, афсус бу неъматлардан фойдаланиб, шукр ўрнига ношукрлик қиладиган ғанимларимиз ноғорасига ўйнаб, ўз юртига тош отадиган нобакорлар ҳам учраб турибди. Булар юртимиз, динимиз, тарихимиз, миллатимизга зид баъзи хорижий бузуқ тоифаларнинг йўриғига юриб, алданган манқурт кимсалардир. Шайтон уларни васваса қилди, оқибатда уларга насиҳат кор қилмай қолди. Бузғунчи ақидапараст ва мутаассиб оқимларни ботил ақидаларига эргашиб, залолатга кетган гумроҳларнинг борлиги кишини ранжитади.
Маълумки, 2011 йилнинг баҳор ойларида араб мамлакатларида бошланган низо ва қарама-қаршиликлар ҳалигача ниҳоясига етмаяпти, бу низолар оқибатида қанчадан-қанча бегуноҳ инсонлар, аёллар ва норасида гўдаклар қурбон бўлмоқда. Муқаддас динимизда ҳеч қандай гуноҳи, айби бўлмаган инсонлар ҳаётига зомин бўлиш мисли кўрилмаган гуноҳ эканлиги таъкидланган. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида бундай дейди. “Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, гўё барча одамларни ўлдирибди. Кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак гуё барча одамларга ҳаёт берибди”, “Моида 32 оят”.
Демак, бирор инсон ана шундай жиноятларни содир этиши асло мумкин эмас. Улар бу жиноятларни содир этишликда гўёки ер юзини исломлаштириш, ислом аҳкомлари асосида сиёсий давлат қуришни даъво қилмоқдалар.
Бугун ўзининг қилмишлари билан дунё халқларининг нафратга сабаб бўлиб турган, ўзларини “Ироқ ва Шом ислом давлати” деб номлаб олган жангари тўда гўёки “Халифалик қуриш” даъвоси билан мусулмонларни ва ўзга дин вакилларини шафқатсизларча қатл қилиши билан тинчликсеварлик, меҳрибонлик, бировга ҳатто тили билан ҳам озор бермасликка чақираётган, Аллоҳнинг наздида энг мақбул бўлган дин покиза ислом динини, бутун дунё халқлари олдида обрўсизлантириш, қора номли қилиш ва энг афсусланарлиси, одамларнинг ислом динидан қочиши, узоқлашиши учун ҳаракатлар содир қилмоқда.
Ислом оламининг эътиборли уламолари мўътабар манбаларга асосланган ҳолда бераётган раддияларини тан олмаётган бу ваҳшийлар ҳатто ўзлари туғилиб ўсган, нон тузини еган заминда ҳам, шу бузғунчиликларни давом эттирмоқдалар. Ҳозир эса бу бузғунчи тоифалар ўзлари илгари сураётган ғояга эришиш мақсадида янгидан-янги бузғунчилик турларини ўйлаб топишиб, улардан фойдаланиш мақсадида атроф мамлакатлардан ёшларни бунга жалб қилмоқдалар.
Баъзи ёшлар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга учиб, динига, ўз халқи ва мамлакатига исён қилаётганини билмай, уларнинг сафига қўшилиш учун бориб қолмоқдалар.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда ҳар бир ўғил-қизимиз онгига аввало Ватани ва оиласи олдидаги масъулият ҳиссини сингдиришга, уларни инсонпарварлик руҳида тарбиялашга биз катталар алоҳида эътибор беришимиз лозим. Жамиятимизда яшаётган кишиларга динимизни муссаффо ҳолда етказиш, ёшлар ўртасида бизлар учун ёт бўлган мафкура ва ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш вазифаси доимо долзарб эканини унутмаслигимиз лозим.


Хатирчи туман “Шайх Гадой Селкин”
жоме масжиди имом хатиби Ҳакимов Бектошскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш