Ёт ғояларга қаршимиз

26-03-2017, 18:51 Istamjon Khamrayev Мақолалар 2 689

Бугунги кунда ўз мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган баъзи кимсалар олдинлари кўчама-кўча юриб, уйма-уй кириб ҳар хил китоб, варақалар тарқатишга ҳаракат қилган бўлсалар, ҳозирда бир жойда ўтириб ижтимоий тармоқлар орқали ёки қўшни мамлакатларда ишлаётган мавсумий меҳнат мигрантларининг четда бўлганлиги сабабли ёш ўсмирлар онгини жонли мулоқот орқали заҳарлаб ўз ғояларига эргаштириш учун барча имкониятларини ишга солаяпти.
Айни пайтда бундай турли хил мафкура марказлари ўзининг ғаразли ниятларига эришишда мамлакатимиз фуқароларидан “қурол” сифатида фойдаланишга интилишларида мафкуравий хавфсизлик учун реал таҳдидлар мавжудлигини кўрсатади.
“Эзгулик ва ёвузлик доим бир-бирига қарши курашади”, деганларидек, бизнинг ушбу равнақимиз ва тинчлигимизни кўра олмаётган ғаразли мақсаддаги ёвуз кучлар ҳам йўқ эмас. Дунё экспортларидан бири шундай деган экан: “Қайси бир юртнинг келажаги қандай бўлишини билмоқчи бўлсангиз, ўша юрт ёшлари билим даргоҳларида бугун нимани ўрганаётганига эътибор беринг...”. Ҳақиқатда ҳам ёшларимиз дарсликлардан ташқари қандай маълумотларни ўрганаётгани, қаердан олаётгани, кимдан сўраётгани, ижтимоий тармоқларда қайси сайтларга кириб, кимлар билан алоқада бўлаётгани ва нима нарсаларни томоша қилаётганини биз назорат қилишдан олдин уларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини шакллантирсак, ёшларимизни жаҳолат батқоғидан қутқарган ва юртимиз келажагини ҳозирдан маҳкам қура бошлаган бўлар эдик.
Муҳтарам раҳматли биринчи Президентимиз И.А.Каримов шундай таъкидлайди: “Агарки биз бундай хатарларга қарши ўз вақтида қатъият ва изчиллик билан кураш олиб бормасак, турли зарарли оқимлар бизнинг юртимизга ҳам шиддат билан ёпирилиб кириши, ёшларимизни ўз гирдобига тортиб кетишини, оқибатда уларнинг ота-она, оила, эл-юрт олдидаги бурчи ва маъсулиятини ўйламайдиган, фақат бир кунлик ҳаёт билан яшайдиган худписанд кимсаларга айланиб қолиши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас”.
Талабалар ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш учун айрим таклиф ва мулоҳазаларни келтириб ўтдилар:
• Ёшлармизни бундай ғаразли кучлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун жамиятдаги ҳар бир инсон, ота-она, оила, маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул ва услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш; Чунки ёш авлодни ватанпарвар, халқпарвар, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга ғамхўрлик нафақат ҳукуматимиз, балки жамоат ва диний ташкилотлар, ҳар бир ота-онанинг ҳам муқаддас бурчидир.
• Диний экстремистик оқимларнинг фаолияти мусулмонлар бошига кулфат, низо ва ривожланишдан ортда қолишни олиб келаётганини теран англаш;
• Ноқонуний тарзда чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, диск, мобил телефонлардаги маъруза ва лавҳаларни ўқимаслик, эшитмаслик ва бошқа бир кишининг телефон ё компютер хотирасига ташлаб бермаслик;
• Аввал диний-экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, авф этилган ёки жазони ўтаб яшаш жойига қайтиб келган шахслар билан яқин алоқаларга кирмаслик ва уларга кийиниш, юриш-туриш ва дунёқарашда тақлид қилмаслик, улар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик;
• Ижтимоий тармоқларда экстремистик гуруҳлар минглаб сайтлари бор. Ёшаримиз диний мазмунга эга маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги бир неча ўнлаб веб-сайтларига мурожаат қилиши ва саволларига тўлиқ ва мукаммал жавоб олишлари;
• Ёшларимиҳ ҳар бир ишда ақл юритишлари, билмаган масалаларида ўша соҳанинг мутахассисига мурожаат қилишлари;
• Атрофидагиларга меҳр-шафқатли бўлиш, ахборот хуружлари асирига айланмаслик ҳамда “ислом давлати” “халифаликни тиклаймиз” каби ёлғон ва сохта даъволар ботил эканига аниқ ишониш;
• Аҳли илмларни улуғлаш, уларнинг қарашларини ҳимоя қилиш, уларга турли хил бўҳтонларни отмаслик;
• Ахборот хуружларига қарши курашнинг самарали йўлларидан бири – мамлакат ўзини ўзи ахборот билан таъминлаши ва миллий маънавиятимизни ёшлар қалбига сингдириб бориш;
• Мактабларда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий ишлар ҳамда хотин-қизлар ишлари бўйича муовинлари, ижтимоий комплексга алоқадор барча идоралар раҳбарлари вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўрин- босарлари билан учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этишни такомиллаштириб бориш;
• Мактаблар фаол, ташаббускор ўқувчиларни тўплаб, улар билан “Юксак маънавият — енгилмас куч” мавзусида маънавий тўгараклар ташкил қилиш ва ўқувчиларни босқичма-босқич маънавият оламига олиб кириб чиниқтириш;
• Маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш; Чунки маънавият юксак бўлмаса, енгилмас кучга айланмайди.
• Мактабда лоқайд, бефарқ, ғўр ўқувчиларни танқид қилишга, қарор қилишга қаратилган “Маънавий тубанлик”, “Маънавий қашшоқлик” мавзусидаги стенд, деворий газеталар ташкил этилиши ўқувчиларни маънавий-маърифий руҳда тарбиялашнинг самарали усули бўла олиши билан бирга, мактабнинг тарбия маскани сифатидаги аҳамиятини, ролини янада оширади.
• Ўқувчиларни маънавий-маърифий руҳда тарбиялашнинг ўзига хос усули маънавий-маърифий мавзудаги китоблар, буклетлар, стендлар, газета ва журналлардан намуналар ташкил этиш;
• Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар сиёсатини ва мутахассислар, ижодкорлар, зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
• Ёшларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз-авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларига бошқа диний конфесияларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш;
• Интернет, мобил алоқа, компьютер ўйинлари, видео ва кино маҳсулотлари фойдаланувчилари, кўпинча керакли аxборотлардан ташқари, бизнинг жамият аxлоқий тартиб-қоидаларига зид бўлган шафқатсизлик, зўравонлик ва миллий менталитетимизга бегона, бошқа ғоялар тарғиботларига дуч келишади. Бундай ҳолатлар вояга етмаганларнинг маънавий, руҳий ва жисмоний ривожланишларига жиддий таъсир этишининг олдини олиш;
• Йигит-қизларни устоз тарбиячилар, оила, махалла ўта огоҳлик билан кузатиши, уларда она-ватан туйғусини, оила шаънини, аждодлар қадриятини эъзозлаш хиссини ривожлантириб бориш;
• Ёшларни юқорида кўрсатилган усуллар ёрдамида маънавий-маърифий руҳда тарбиялаш баркамол авлодни шакллантиришдаги муаммоларни бартараф этиш ва ҳар қандай оқимнинг ғаразли мақсадларини очиб бериш, унинг хатарли оқибатлари ҳақида барчани огоҳлантириш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Шундагина тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради. Одамлар ўртасида иғво тарқатиш, фитна чиқариш ва жамиятда адоват қўзғаш динимизда ман килинган катта гуноҳлардандир.

Абдумутал ЖЎРАЕВ
Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабасискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш