Ватан қадри
Диёримга дунё, қилгайдир ҳавас. Обод она юртим, қутлуғ муқаддас. Ватан бу жон, имон- асло сотилмас. Жаннатдек гўшада, туғилдим ўсдим . Шу Ватан қадрига, етайлик дўстим .
Тузин еб шаънига, тош ҳам отдилар . Ўзга юрт аъло деб, ташлаб кетдилар.
Пушаймон, азобда, йиғлаб қайтдилар.
Виждоним, улуғим, иқболим, ростим.
Ватанни қадрига, етайлик дўстим.
Адашган кимсалар, қалбида нидо.
Юртфуруш хор бўлгай, дарди- бедаво.
Киндик қони томган , тупроқдан жудо.
Афсус дейди бир кун : -"Тиканни босдим".
Ватанга ношукур, бўлмайлик дўстим.
Ватан бу тарихдир, тақдирлар пайванд.
Юртбошим талаби, ишончи баланд.
Чин инсон бўлайлик, шу юртга монанд.
Кўзларга суртайлик, тупроғин юртим.
Ватанни қадрига, етайлик дўстим.
Алданганлар сўқир, аччиқ қисмати.
Аждодлар ҳокига, йўқдир ҳурмати.
Аллоҳнинг назари, Жаннат неъмати.
Оилам, маҳаллам, севимли юртим.
Ватанни қадрига ,етайлик дўстим.
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.