Байраминг муборак бўлсин азиз Ватаним.

30-08-2022, 15:49 admin Мақолалар 343

Байраминг муборак бўлсин азиз Ватаним.

Мана Ватанимиз мустақиллиги байрами яқинлашмоқда.
Энг эзгу орзулар, тилаклар, қутловлар ёғилмоқда юртим шаънига.
Мақолалар, шеьрлар ёзилмоқда таърифин келтириб фарзандлари номидан.Ана шундай гўзал, бетакрор кунларда беихтиёр ортга назар соларкансиз.
Ким эдик, ким бўлдик.
Бу йўлда курашган ва бу фараҳбахш кунларни ё кўриб, ё кўрмай кетган барча ўтганларимизни Аллоҳим охиратини хайрли қилсин.Келажак зуриёдлар эса бизданда бахтли, бахти бор, бахтга ёр бўлишсин.
Улар ҳаққига дуодамиз
1991 йилнинг 31 августида Ўзбекистон давлат мустақиллиги эълон қилингач, ўзбек миллатининг қадди тикланди. Ватан қадри ортди, зўравонлик йўли билан йўқ қилинган миллий қадриятларимиз, динимиз, (“Наврўз” байрами, Рамазон ҳамда Қурбон ҳайтлари) яна халққа қайтарилди.
Инсондаги энг олий туйғу — Ватан туйғусидир. Ўзи туғилиб-ўсган она юртини жон қадар севадиган, ўзга юрт табиатидан ўз юрти табиатичалик завқ ололмайдиган, диёридаги катта-кичик ютуқлардан фаҳрланадиган, ҳатто митти чумоли ҳаракатидан завқланадиган бутун ақл-заковати, қалб қўри, куч ва имкониятини шу жамият ва табиат гўзаллиги, ривожига бахшида эта олган инсондагина бу туйғу намоён бўлади.
Ватан ҳам, Ватанга муҳаббат туйғуси ҳам илохий неъмат бўлиб, бутун қон томирларида шу туйғу жўш урган инсонда Ватанфурушлик Ватанга хиёнатдек жирканч вахшийликка мойиллик ҳеч қачон бўлмайди. Шоир «Ўзга юртнинг боғлари-ю боғчаси, ўз юртингнинг янтоғича кўринмас» деб бежиз айтмаган.
Янги давлат рамзлари - давлат байроғи, герби, мадҳияси, миллий валютасига эга бўлди. Мазмун ва моҳиятан тамомила янги давлатимизнинг Асосий Қонуни – Конституциямиз қабул қилинди. Ўзбек халқи ўз тилида баралла сўзлаш, асрлар давомида шаклланиб келган анъаналари, қадриятларини қайтадан билиш, эъзозлаш, эркин Мустақилликни мухим ахамиятларидан бири бу биз ўз тарихимизни объектив ўрганиш ҳуқуқига эга бўлганлигимиздир.
Мустақилликка қадар биз асосан советлар замонасидаги тарихимизни ўрганар эдик. Ундан олдинги тарихимиз деярли ўрганилмасди, ўрганилганда хам бир ёқлама фақат салбий томондан ўрганилар эди.
Мустақиллик шарофати билан биз ўз тарихимизни объектив ўрганиб бу ёруғ оламда ким эканлигимизни, кимларни давомчилари эканлигимизни англаб етдик.
Ўзига беҳисоб шукурлар бўлсинки, кундан-кунга барқ уриб яшнаётган,  юксак орзулар йўлида қадам ташлаётган Ватанимиз тинч,  хотиржам,  осойишта маскандир. Кўз тегмасин,  Аллоҳ панохида асрасин ҳамиша.
Ҳар бир фарзанд она Ватан истиқболи учун, ёрқин келажаги учун қўлидан келганича турли жабҳаларда меҳнат қилиш йўлида сафарбардирлар,  Аллоҳим ҳар бирини Ўзи қўлласин.
Байрам шукуҳи билан ёнаётган юртим фарзандларига байрамингиз муборак бўлсин,  дейман.
Ва дуодаман Ўзи тинчлигимиз ва мустақиллигимизни омон асрасин.

Хатирчи тумани"Деҳқонобод" МФЙ отинойиси Асомова Шоҳиста.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш