ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ ЭНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

30-08-2022, 15:53 admin Мақолалар 383

ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАШ ЭНГ ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида ўтказилмоқда. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш устувор вазифага айланган бир вақтда юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бормоқда. Юртимизда сўнги йилларда барча соҳаларда олиб борилаётган мисли кўрилмаган ислоҳотлар замирида халқимиз фаравонлиги, жамиятимиз осайишталиги, фарзандларимиз учун барча афзалликларга эга келажакни яратиш ғояси мужассам.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кўплаб хайрли ишлар, ислоҳотлар орасида инсон қадр-қиммати, шаъни ва ҳуқуқларининг қадрланиши энг олийжаноб фазилатлардан ҳисобланади. Яхшиликлар, хайрли ишлар бардавом бўлиб, инсон қадри улуғланган юрт доимо тараққий этади. Инсон қадрланган юртга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади.
Ислом ҳам инсон қадрини ҳамма вақт, ҳар ерда улуғлашни буюрган, унинг шарафини олий даражага кўтарган. Динимизда инсон азиз ва мукаррам зот сифатида улуғланади ҳамда киши ҳаётининг руҳий ва маънавий жиҳатдан комилликка етишишига катта эътибор беради.Ҳақ таоло инсонни Ўзи яратган барча жонзотлардан афзал қилган. Яратган Парвардигор одамзодга бутун борлиқни бўйсундириб қўйган. Фаришталар ҳам инсон Аллоҳ томонидан яратилгани учун унга ҳурмат бажо келтириб, таъзим саждасини адо қилди.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70).Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида: “Мўмин киши Аллоҳ таоло наздида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”, деб марҳамат қилганлар. амрига мувофиқ ҳаракат қилса, демак, у фаришталардан ҳам улуғ мақомда юрган бўлади”.
Юқоридаги ояти каримада Аллоҳ таоло “Инсонни азиз ва мукаррам қилдик” – деди. Тафсир китобларида Аллоҳ таоло инсонни бошқа неъматлар қатори жисмоний ва руҳий-маънавий неъматлар туфайли мукаррам қилганлиги айтилади.
Аллоҳ таоло Ўзининг бу неъматларини зикр қилишидан мақсади – ҳар бир инсон ўзига ато этилган беҳисоб неъматларига шукр қилсин, бу нарсаларнинг қадрига етиб, уларни фақат хайрли ва фойдали ишларга сарф этсин, деган маънодадир.
Пайғамбар (с.а.в) ҳадиси шарифларида марҳамат қиладиларки:
“Кимики ўзидан тўрт нарсани берса, унга ҳам Аллоҳ таоло тўрт нарса ато қилур”. Бу ҳадиси шарифни муҳаддислар Қуръони каримдаги тўртта ояти карима билан тафсир қилган эканлар:
1. Кимики Аллоҳ таолони зикр этиб, доимо ёдида тутса, Ҳақ таоло ҳам уни ёд этади. Бас, Мени ёд этингиз, Мен ҳам сизларни ёд этурман...
2. Кимики ихлос билан дуо қилса, Аллоҳ таоло ҳам дуосини ижобат қилади.
Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун (дуоларингизни) мустажоб қилай!
3. Кимики берилган неъматларга шукр қилса, Аллоҳ таоло ҳам неъматларини янада зиёда қилаверади. Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман.
4. Кимики истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилса, Ҳақ таоло ҳам унга ўз раҳмат ва мағфиратини ато қилгай.
...Раббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.

Азиз юртдошлар! Мустақиллик кунлари муносабати билан яна бир бор сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар учун Аллоҳ таолога шукроналар изҳор этишимиз, турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро аҳиллик ва тотувликда ҳаёт кечириб, бугунги тинч ва эркин ҳаётни қадрлаб, шукроналик туйғуси билан яшашимиз, инсон қадрини улуғлашга, фахрийлар, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш каби хайрия тадбирларини амалга оширишда фаол ва пешқадамлардан бўлсак иншааллоҳ катта ажрларга эга бўламизАллоҳ таоло Ватанимиз фаровонлиги, элимиз тинчлигини янада зиёда қилсин.


Навбаҳор туманидаги “Уч тут” жомеъ масжиди имом хатиби
Турсунов Бозорбой.

https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш