Диний бағрикенглик ва тинч-тотувлик.

25-08-2022, 17:47 admin Мақолалар 412

Диний бағрикенглик ва тинч-тотувлик.

Тинчлик олий неъмат ҳисобланиб, уни қадрига етиш ва улуғлаш қалбимизни янада ватанга бўлган меҳр-муҳаббатга тўлдиради. Юртни ободлиги учун ўз ҳиссамизни қўшиш ва уни ривожи йўлида қўлдан келганча ҳаракат қилиш ҳар бир ўзбекман деган инсоннинг бурчидир. Инсон қадри улуғланаётган юртда албатта, юксалиш ва ривожланиш юқори даражада бўлади. Айниқса турли миллат вакиллари яшаётган ва бирдек эзоз топаётган мамлакатимиз дунёдаги давлатлар орасида ўз ўрнига эга бўлди. Приздентимиз ташаббуси билан бошланган шиддатли ўзгаришлар жамиятимиз, давлатимиз ривожланишининг янги мафкураси, таъбир жоиз бўлса, ўзгача парадигмаси белгилади. Учинчи Ренессанс даври бошланаётган Ўзбекистон мутлақо янги муҳитда тараққиётга юз тутмоқда. Юртимизда инсонпарварлик сиёсатининг амалга оширирилиши натижасида миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар шу заминда яшаб меҳнат қилаётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари юксак қадр топди.
Ўзбекистон динлараро бағрикенглик ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган давлатлар сирасига киради. Динлараро бағрикенгликка эришиш ўзига хос мураккаб ва узоқ давом этадиган жараён.
Шундай мураккаб жараённи гўзал ва чиройли тарзда давлатни бошқаришга ҳаракат қилаётган юртбошимизни Аллоҳ таоло доим танларини сиҳат қилсин !
Барча элатлар тинч ва тотув яшаётган юртимизга кўз тегмасин !
Ўзбекистон Шарқ гавҳари сифатида азалдан дунё цивилизациясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бетакрор ўлка, аждодлаарининг илмий салоҳияти билан нафақат маҳаллий халқ, балки бутун олам аҳли ифтихор туйса арзийдиган миллат.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш