Диний бағрикенглик миллатлар аро тотувлик
Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар марказида, аввало, инсон манфаати, унинг қадр –қиймати, унинг жамиятда ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсади туради. Фуқаролар манфаатларини фақатгина тинчлик ва осойишталик ҳамда инсонларнинг бир-бирига ўзаро ҳурмати, меҳр-оқибати ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш орқали таъминлаш мумкин.
Ўзбекистонда аҳолининг кўп миллатли бўлишига ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг қулай омили сифатида қаралмоқда. Ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни сақлаш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш натижасида халқаро майдонда Ўзбекистоннинг обрўси янада ошиб бормоқда.
Мамлакатимиздаги давлат таълим муассасаларида ёшларимизни ўқитиш етти тилда олиб борилмоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ўз кўрсатувларини ўн икки тилда намойиш этиб келмоқда, ўндан ортиқ тилда газета ва журналлар нашр этилмоқда. Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси қошида 138 та миллий маданий марказ, бундан ташқари, 16 та конфессияга тегишли 2300 га яқин диний ташкилот фаолият юритади.
Бу борада қилинаётган ишлар сиёсат ва уни амалга оширишга қаратилган амалий чора-тадбирлар ҳаётга татбиқ этилиб, давлатимиздаги миллатлараро ва динлараро тотувликни қўллаб-қувватлашга эътибор алоҳида қаратилмоқда. Бу ислоҳот ва ўзгаришларнинг негизида конституцион ҳуқуқ ва кафолатлар ётганини алоҳида айтиб ўтиш лозим Шундан келиб чиқиб, бу борада қуйидаги далилларни келтириб ўтиш зарур.
Турли миллат ва дин вакилларининг ўз салоҳиятини тўлақонли амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун конституциявий кафолатлар белгиланган. Бунда, энг аввало, фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг қонун олдида тенглигини таъминлаш алоҳида эътиборга олинган.
Мазкур соҳада Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий тамойиллари сирасига фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ижтимоий адолат, қонун устуворлиги, миллат ва элатларнинг маданий, тил ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатларини ўзаро ҳурмат қилиш киради.
Конституциявий кафолатлар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, фуқароларга жамоат ва давлат қурилишида иштирок этишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни ўрнатиш сиёсати Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва бошқа халқаро ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга тўла мос келади.
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Ўзбекистоннинг замонавий давлат сифатида ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мамлакатимизда 2017-2021 йилларда -Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, мазкур соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, 2019 йилда миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди. Шу билан бирга, диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилиниб, унга кўра, мазкур соҳада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини ҳимоя қилиш, турли миллат ва элатлар вакиллари ўртасида конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларни шакллантириш бўйича янги тизим жорий этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди, Дин ишлари бўйича қўмита фаолияти такомиллашти
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг асосий вазифалари қаторига давлат органларининг республика ҳудудида жойлашган миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш ва янада ривожлантириш киритилди.
Мамлакатимиз ҳудудида яшаётган миллатлар урф-одати ҳамда ислом динининг маданий ва цивилизацион мероси, маънавий-фалсафий аҳамиятини чуқур ўрганиш — фундаментал илмий тадқиқотлар натижалари асосида диний бағрикенглик бўйича ишлар янги босқичга кўтарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, миллатлараро муносабатларнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва уни бугунги кун шароитида ривожлантиришдан иборат.
Миллатлар аро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатида муҳим ўрин эгаллай бошлади. Бу борада Асосий қонунимиз — Конституция нафақат жамият ва давлат тараққиётини белгиловчи олий даражадаги сиёсий-ҳуқуқий ҳужжат, балки мамлакатимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш тарзини кафолатловчи муҳим асосдир.
Конимех тумани тарғибот гуруҳи раҳбари Р.Муратова