Инсон қадри-ҳар нарсадан устун.

5-02-2022, 10:42 admin Мақолалар 521

Инсон қадри-ҳар нарсадан устун.

Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Батаҳқиқ, Биз Бану Одамни мукаррам қилиб қўйдик" (Исро, 70).
Дарҳақиқат, Буюк Зот таъкидлаганидек, инсон барча хилқатлар ичида энг мукаррами, азизидир. Унинг қадри ҳеч бир нарса билан ўлчана олмайдиган даражада юксак. Баъзан ўзингизни ҳаёт деб аталмиш қиймати юксак ва аччиқлик таъмини тоттирувчи шафқатсиз синовлари узра ожиз эканлигизни ҳис этасиз. Жарликларга тойилиб, йиқилишингизга оз қолади.
Нилуфар синглимиз ҳам ҳаётда кўп қийинчиликларга учради. Турмушга чиқиб, икки болалик бўлди. Аммо уларни отасиз ўстиришга мажбур бўлди. Сабаб эри Россияга ишлашга кетиб, ўн бир йилдирки фарзандларидан хабар олмайди. Болалари тирик етим. На ота ҳовлига, на қайнота-қайнона ёнида ўзини эркин тута олади. Уни бу ташвишлар эрта қаритмоқда.
Азизларим Нилуфар ҳозирда катта тадбиркор. У ўзини ўнглаб олди. Давлатимизнинг одилона сиёсати ва маҳалла жонкуярларининг сай-ҳаракати билан унинг ҳаётга бўлган қарашлари ўзгарди. Чунки, уларни ёлғизлатиб қўймайдиган халқи, миллати, давлати бор. Ҳозирда халқимизнинг ҳаёти фаровон ва мазмунли бўлиши учун бор куч ва имкониятлар сафарбар этилмоқда.
Призидентимиз томонидан 2022 йилнинг мамлакатимизда "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" деб элон қилиниши бунинг яққол далилидир.
Юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда жамиятимиз асоси бўлган маҳалларнинг ўрни каттадир. Шу сабаб маҳаллалар обод қилиниб, у ерда истиқомат қилувчи ҳар бир инсон қадри улуғланмоқда. Нилуфар сингари ҳаётда қийналиб юрган кўплаб аёлларимизга моддий ва маънавий кўмаклар берилмоқда. Азиз аёлларимизнинг қадри улуғланиб, улар ёлғиз эмаслиги ва доим эзозда эканлиги таъкидланмоқда.
Шуни ёдда сақлаш зарурки, инсон қадри улуғлан юрт доим тараққий этишда олдинги давлатлар қаторида бўлишига ишонаман. Энг олий неъмат тинчлик ва хотиржамликнинг давомийлиги учун бу каби эътирофларнинг ўрни беқиёс.
Аллоҳ барчамизни эзгу амаллари доирасида бирлаштириб, Ўзининг раҳматига мушарраф қилсин ! Бу ҳидоят йўлида бизга бош бўлаётган юртбошимизнинг юрт равнақи йўлидаги ишлари бардавом бўлсин !

Навоий вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш