2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.

8-02-2022, 15:20 admin Мақолалар 416

2022 йил Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳисобсиз дуруду салавотларимиз, саломларимиз бўлсин! Давлатимиз раҳбарининг халқимизга йўллаган янги йил табригида 2022 йил – «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.Бугунги Ўзбекистон бутун дунёга ўзининг ҳақли равишда бебаҳо тарихи ва маданиятини тақдим этар экан, албатта ислом таълимотига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган аллома аждодлари ва уларнинг асарлари билан фаҳрланади. Дунёни ўзига жалб этаётган ислом меъморчилиги ва санъати билан зиёрат туризмини кучайтирмоқда. Сўнги йилларда айнан ислом дини билан боғлиқ бўлган диний-маърифий муассасалар – Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Абул Муъин Насафий илмий маркази, Халқаро ислом академияси ташкил этилгани халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилмоқда. Буларнинг барчаси халқимиз тарихини тўғри англатиш ва эътиқодини тўғри шакллантиришга қаратилган.Инсон қадрини улуғлаш юртимизда яшаётган хар-бир одамнинг хуқууқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таминлаш демакдур. Янги Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти барпо этиш ва инсонпарвар демократик хуқуқий давлат қуриш йўлида кенг кўламли ислохатлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислохатлардан кўзланган асосий мақсад инсон қадрини улуғлаш унинг хуқуқ манфаатларини таъминлаш ва уларнинг ижтимоий химоя қилишдур. Аллоҳ Субханаҳу ва таола Қуръонда шундай деб мархамат қилади.
«ولقد كرمنا بني آدم وحملناهم في البر والبحر ورزقناهم من الطيبات وفضلناهم على كثير ممن خلقنا تفضيلا» سورة الإسراء الآية 70.
Батахқиқ биз бани одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда ( уловла) кўтардик хамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик.
Учқудуқ тумани "Мустақиллик"мфй отинойиси Файзиева Зилола.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш