Миллат турфа мақсад муштарак

26-08-2022, 18:00 admin Мақолалар 250

Миллат турфа мақсад муштарак

Ўзбекистоннинг бугуни ва истиқболини Зарафшон шаҳрисиз, меҳнатсевар, меҳмондўст одамларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Қизилқум кенгликларида яшаб, чўлнинг иссиғи-ю, изғиринига қарамай, саноат корхоналарида жавлон уриб ишлаётган зарафшонликларнинг мамлакатимизнинг бугунги тараққиётида ўзига хос ўрни бор. Шаҳримизда истиқлол йилларида саноат билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳалари ҳам жадал ривожланмоқда. Қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишлари кўлами эса тобора кенгаймоқда.
Истиқлол неъматидан юртимизнинг ҳар бир гўшаси кундан-кунга яшармоқда. Шаҳримиз Зарафшонда ҳам замонавий иншоотлар, янги заводлар қад ростламоқда, ёшларимизнинг таълим-тарбиясига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Юртимизда бу каби қилинаётган эзгу ишлар замирида инсон қадри ва қадди кўтарилаётганлигининг гувоҳи бўлиб турибмиз.
Бугун шаҳримизнинг қай манзилига борманг, қалби эзгуликка тўла кишиларнинг қувончини кўрасиз. Бинобарин, қайси соҳани олманг, фидойи замондошларимиз азму шижоати билан равнақ топмоқда.
Зарафшонда турли миллат вакиллари аҳил, иноқ яшашади. Улар бири-бирига қуда-анда, қариндош-уруғ бўлиб кетишган. Қозоқ, қирғиз, рус, туркман, татар – миллати қандай бўлишидан қатъий назар ўз она шаҳрини жонидан ортиқ кўради. Шаҳримизда ўттизга яқин турли миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Озарбайжон, рус, қозоқ миллий-маданий марказлари фаолият юритади.
Қирқ йилдан буён бу шаҳарда яшаб, фаолият юритиб турли миллат ва элат вакиллари билан мулоқотда бўламан. Ҳар қандай байрам, муҳим саналар муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда миллий-маданий марказлари томонидан миллий таомлари, қўл меҳнати намуналари намойиш этилади. Бу эса миллатлараро тотувликни, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маҳалладошларимиз, қўни-қўшниларимиз турли миллат вакиллари. Бир-биримизнинг яхши-ёмон кунларида, тўю тантаналарида биргамиз. Касал бўлса хабар оламиз. Бир-биримизнинг қадриятларимизни, урф-одатларимизни ўрганамиз. Ким миллатларо тотувликни, ҳамжиҳатликни, дўстликни кўрмоқчи бўлса, Зарафшонга келсин!
Шу кунларда юртимизнинг ҳар бир гўшаси, шаҳар ва қишлоқларида мустақиллик шодиёналари кенг нишонланмоқда. Кўтаринки кайфият, озод ва обод кунларимиздан мамнунлик ҳисси юртдошларимиз кўнглини тоғдай кўтараётир. Чунки озодлик байрами байрамларнинг энг улуғи ва муқаддаси саналади. Илоҳим, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Миллатлараро тотувлигимиз, бағрикенглигимизга кўз тегмасин!
Мусаллам Қурбонова,
Зарафшон шаҳар хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича тарғибот гуруҳи аъзоси.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш