Инсон қадри-бош мезон.
Эски йил билан хайрлашиш, янги йилни кутиб олиш ҳаяжонли онлар. Сабаб, инсон бир йилга улғаяди, умр сарҳисоб қилинади. Қувонч онларини бир-бирига улашилади. Президент ҳам Ўзбекистон халқини янги йил билан табриклади. Ўтган пандемия ва глобал инқирозга қарамасдан юртимизда жадал ривожланишлар бўлди. Ўтаётган йил-"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили "дан рози бўлсак, Оллоҳга беҳисоб шукроналар келтирсак арзийди. Ўтган йилда ривожланишлар янги-янги уй-жойлар, боғчалар, мактаблар, шифохоналар, спорт масканларининг фойдаланишга топширилгани билан эътиборга молик йилдир. Тадбиркорлик, хотин-қизлар, ёшлар тадбиркорлиги кўзга кўринарли суратда ўсди. Ёшлар орасидан ёш ихтирочи олимлар, илм чўққисини эгаллаётган жонкуяр ёшлар кўпаймоқда. Буларнинг барчаси ортида тинч юрт, ғамхўр юртбоши сиёсати турибди.
Президент табрик асносида янги йилни" Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили ",-деб эълон қилишни таклиф қилди. Юртимизда қатор йиллар инсон қадри ҳақида номланди. Бунинг давомийлиги ўлароқ 2022-йилнинг номланиши ҳам фақат инсонга хизмат қиладиган юрт тимсолида акс этади. Дарҳақиқат, инсон қадрини улуғлаш-юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи, эркинлиги, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Маҳалла ушбу йил номланишининг бош ўзаги қилиб олинди. Маҳалла обод, тинч бўлса, юрт тинч, халқ ҳаёти фаровон бўлади. Инсоният учун бебаҳо неъмат бўлган тинчликни таъминлаш давлатнинг бош мақсадидир. Кексаларни қадрлаган ҳолда, ёшларга кенг имкониятлар эшигини очган ҳолда, аёлларини эъзозлаган ҳолда Ватан равнақи Давлат сиёсатининг ўзаги даражасига кўтарилди. Чунки фуқаролари тинч, осойишта, юрт обод, озод ўлка инсоният орзусидир. Қадимдан ҳар бир инсон гўзал ва озод, фаровон юртда яшашни истаб келади.
Биринчи Президент И. Каримов бошлаб берган йилларнинг номланиши давом этар экан, Ш. Мирзиёев ҳам ўз сиёсати, бошқаруви давомида халқ фаровонлигига эътибор замирида йилларни халқчил ном билан юритмоқда. Ҳар бир йилни номлар экан, йил якуни сарҳисоб қилинади. Ш. Мирзиёев ҳам тугаётган йилни ютуғи, мустаҳкамлиги, ривожланиши, камчиликлари билан эътиборга олди. Ривожланишида давом этиб, камчиликлардан хулоса чиқаришни бош мақсад қилиб олди. Ўтган йилларимизда қишлоқлар ободлигига кенг йўл очилди, йўллар таъмирланиши, иншоотлар қурилиши каби ишлар жадал ривожланди, қатор иш ўринлари яратилди, банк мижоз хизматида шиори кўзга ташланди, барча имконият эшиклари очилди.
Ҳозирги дунё сиёсий буҳронлари даврида Президент ўз фуқароларини бир маслак остида якдил бўлишга чорламоқда.Халқимиз бир тан бир жон бўлиб жипслашиб пандемиядан омон ўтганидек,Аллоҳ насиб айлаб,юртимиз ривожланишда давом этаверади.Ёшлар тарбиясида хатоларга йўл қўймай доимо тўғри сиёсат йўлидан адашмаслик насиб айласин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.