#Раддия
Руҳий тарбиянинг ёшлар тарбиясидаги тутган ўрни
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Биз бандаларни нафсларини поклашга ва ахлоқларини сайқаллашга ундаган Ҳақ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига нафсни поклашда ўрнак бўлган ва Роббиси: "Албатта, сен улуғ хулқдасан" дея мадҳ қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога батамом ҳамда мукаммал салоту саломлар бўлсин!
Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал, қиёматгача боқий қолувчи, барча замонлар ва маконларга хос, инсониятни икки дунё саодатига етакловчи Ислом дини инсоннинг жисмига ҳам, руҳига ҳам алоҳида аҳамият қаратади. Ислом инсоннинг жисмоний тарбиясига эътибор берганидек, руҳий тарбиясига ҳам эътибор беради.
Қуръони карим оятлари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ҳам мазкур икки жиҳат хусусида ўзига хос таълимотлар келган.
Диний вазифаларнинг жисмоний амаллар ила зоҳир бўладигани шариат деб аталиб, унинг тафсилотларини фиқҳ илми Қуръони карим ва Суннат асосида баён қилиб беради.Руҳий тарбия масаласида,муқаддас динимиз Исломда бу соҳага ҳам алоҳида эътибор берилган ва энг тўғри қарашлар кўрсатилган. Бу борада айниқса нақшбандия тариқатининг тутган ўрни беқиёс. Уларни ўрганиб, халқимиз эътиборига ҳавола қилиш, ўсиб келаётган авлодни шу таълимотлар асосида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масалаларидандир.
Юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, кучли ҳуқуқий-демократик давлат, адолатли фуқаролик жамияти қуриш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу эзгу мақсад замирида инсон ва унинг манфаатлари мужассам бўлиб, унинг самарадорлиги халқимиз маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш, жамиятимиз онгу тафаккуридаги юксалиш билан узвий боғлиқ.
Истиқлол миллий ва диний қадриятларимиз тикланишига кенг имкониятлар яратди. Дин миллий маънавиятни шакллантиришга бевосита таъсир қилувчи мезонлардан бири сифатида эътироф этилмоқда. Бу диний ва дунёвий илмлар ўртасидаги нозик муносабатларнинг моҳиятини ҳар томонлама тўғри тушунтириб бериш, динлар ҳақидаги мантиқий асосланган билимларни шакллантириш ва дунёвийлик тушунчасини чуқурлаштириб боришни тақозо этади.
Бугунги кунда жамиятимизда бўлаётган аксар жанжаллар, тортишувлар айнан қўшниларнинг ҳали ер, ҳали девор талашиши, бир-биридан томини баланд қилиши ва ҳоказолар эвазига бўлаётганига гувоҳ бўляпмиз. Демак, ҳали жамиятда бу масала бўйича кўп иш қилишимиз керак экан. Бу борада бизга ёрдам берадиган нарса бу руҳий тарбия, яъни тасаввуфдир.
Руҳий тарбия бўлмаса одамзод худбинлик ҳам қилаверар экан, ахлоқсизлик ҳам қилаверар экан, тарбиясизлик ҳам қилаверар экан. Токи халқимизнинг руҳий тарбиясини шакллантирмас эканмиз, жамиятда ўғрилик ҳам, фаҳш ишлар ҳам, бошқа ёмонликлар ҳам тугамайди. Тасаввуф ва руҳий тарбия осмондан тушиб қолмаган, биродарлар. Бу нарса кейин пайдо бўлган бидъат эмас, балки бу айни Пайғамбар алайҳиссалом ва саҳобаларнинг ахлоқидир. Биз буни тасаввуфда кўряпмиз. Саҳобаларнинг ахлоқи қандай бўлган? Қандай қилиб кеча жоҳил бўлган, ўлимтик еб, зинога, рибога ботиб юрган халқ қисқа муддат ичида тубдан ўзгариб, бутун дунёга иймон-эътиқодда, одоб-ахлоқда намуна бўлиб қолди? Уларнинг жисми ўзгардими? Моддий ҳолати ўзгардими? Йўқ. Уларнинг фақат қалби, руҳи, онги, эътиқоди ўзгарди. Руҳияти ислоҳ бўлган инсон фариштадек беозор, покиза хилқатга айланади, гуноҳу маъсиятдан жирканадиган, маънавий олами кенг, назари тўқ, диёнатли одамга айланади.
Бугун ёшларнинг таълим-тарбиясида мана шу йўлдан фойдалансак, иншааллоҳ, хайр-баракот бўлади. Ёшларимизнинг руҳиятини, онгини, дунёқарашини ислоҳ қилсак, одоб-ахлоқда уларга намуна бўлсак, юртимиздан яна Бухорийлар, Термизийлар, олимлар, фозиллар етишиб чиқади ин шаа Аллоҳ !
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz