МУСТАҚИЛЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ.

26-08-2022, 11:31 admin Мақолалар 334

МУСТАҚИЛЛИК БЕБАҲО НЕЪМАТ.
Мустақиллик, зўрлик,бировларга қарам бўлмаслик Аллоҳ таолонинг бизга ато этган энг улуғ неъматидир.Бунга шукур қилинадиган ва кўз қорачиғидай авайлаб асраладиган бебахо неъматдир.Мустақилликдан кейин Иймон-эътиқод сари юз тутдик.Истиқлол туфайли жаннатмакон мамлакатимизда ислом дини равнақи йўлда кенг Имкониятлар очилиб, эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлатланиб қўйилди. Миллий ва диний қадриятлар тикланди, мўмин мусулмонларнинг эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари ,диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун ҳамма шароитлар яратилди.Ҳайит байрамларинг биринчи кунлари дам олиш куни деб белгиланди. Аллоҳ таолонинг бундай ваъдаси бор "....агар(берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,(уларни янада) зиёда қилурман.... (Иброхим сураси 7 оят) деб таъкидлаганидек ,ўз неъматларини янада зиёда этиши муқаррардир.Барчамиз учун табаррук бўлган уч сўз бор.
1 Имон.2 Ватан 3 Истиқлол. Бу сўзларининг мазмун-моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис этиб турибмиз.1 Имон -Буюк Аллоҳ ва Расулига ишониш, Унинг рахмат ва мағфиратидан умидвор бўлиш ва Унинг амр -фармонларига итоатда бўлиш демакдир.
2 Ватан - бу муқаддас замин ,буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихордир.Уни авайлаб-асраш, умид билан яшаш, имон ва мухаббат таянчидир. Истиқлол - Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлиб, у. ҳаётимиз мазмуни, ғурур ва ифтихоримиздир. Мустақиллигимиз бардавом бўлсин.

Кармана тумани "Варқ" МФЙ отинойиси Нарзуллаева З
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш