Сабр - қалбга таскин, жароҳатга малҳамдир!

25-01-2020, 21:35 admin Мақолалар 826

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ансорийлардан бир қанча одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (мол) сўрадилар. Бас, У зот уларга бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Сўнгра яна сўрадилар. Яна бердилар. Ҳаттоки, ҳузурларидаги нарса қолмади. Шунда У зот: «Ҳузуримда не яхшилик бўлса, сизларга бермай олиб қолмасман. Ким иффат талаб бўлса, Аллоҳ уни иффатли қилур. Ким беҳожатлик талаб қилса, Аллоҳ уни беҳожат қилур. Ким сабр талаб қилса, Аллоҳ уни сабрли қилур. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Юқоридаги ҳадисдан маълумки, бугунги суҳбатимиз айтишга осон, аммо амали ҳар қандай инсонга оғирлик қиладиган сабр ҳақида. Аввало сабр асли нима ва у қандай кўринишларда бўлади, деган саволга жавоб изламоғимиз бўлади. Зеро, амални қилишдан аввал илмини ўрганмоқ лозим бўлади. Аслида сабр, бало етганда гўзал одоб ила туришдадир.
Аслида сабр, изтироб пайтида қалбнинг собит туришидадир. Мана шу икки ҳолатдаги инсон қандоқ ҳам бахтиёр экан. Юқорида таъкидлаганимиздек,сабр ҳақида гапириш, суҳбат қилиш, чиройли сўзларни териб нутқда фойдаланиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавериши мумкин-у, аммо амалга келганида ҳар қандай пахлавонни ҳам ожиз қолдира олиши мумкин. Гапнинг исботи сифатида ҳам шуни айта олишимиз сабр сўзининг маъноларидан бири - танглик вақтида ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак.
Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида уламолар бир - бирини тўлдирувчи бир неча таърифларни айтганлар: Роғиб: «Сабр нафсни ақл ва шариат тақозо қилганидек тутиб туришдир ёки иккиси тақозо қилган нарсадан тутиб туришдир», деган бўлса. Муновий: «Сабр ҳиссий ва ақлий оғирлик ва аламларга чидашдир», деган эканлар.
Биринчиси: Баданий сабр - Бунда қийинчиликларни бадан ила чидалади, жисми – жон ила матонат кўрсатилади. У эса феълий - амалий бўлиши мумкин. Мисол учун, оғир ва машаққатли ишларни ва ибодатларни чидам ҳамда сабот билан адо этиш. Яна сабр баданига етган оғирликни кўтариш билан ҳам бўлади. Мисол учун калтакка, оғир беморликка ёки жароҳатга чидаш кабилардадир. Мазкур турдаги сабрлардаги ҳолатнинг кўриниши шариатга мувофиқ бўлса, мақталган иш бўлади.
Иккинчиси: Маънавий сабр бўлиб, бунда табиати тортган ва ҳавойи нафси иштаҳа қилган нарсаларга сабр қилинади. Мана шу сабр – тоқатда энг кучлиси ҳисобланади.
Сабр қилиш хоҳ баданий бўлсин, хоҳ маънавий сабр бўлсин ундан инсонга кўплаб манфаат ва фойдалар бордир.
Жумладан:
1. Сабр - оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр - моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилиш ва қўполликни олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр - ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлгандан ўзни тутиб олишга ёрам беради.
4. Сабр - хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр - тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
6. Сабр - моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлида йўлиқадиган жисмоний ва руҳий машаққат ва аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр - иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллигига далилдир.
8. Сабр - қалбда ҳидоят ҳосил қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси - Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр - ер юзида таскин топиш сабабчисидир.
11. Сабр - жаннатга эришиш ва дўзахдан қутилишдир.
12. Сабр - Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр - Қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр - мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр - Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.
Инсонга ҳар бир нарсанинг, ҳар бир амалнинг, ҳар бир ҳис – туйғунинг энг яхшиси ярашади. Шундай экан гўзал Роббдан бизга энг яхшиларидан инъом этишини ва икром этишини сўраймиз!

Кармана тумани “Қосим Шайх” жоме масжиди имом хатиби М.Юнусов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш