Калта иштон масаласи

3-08-2022, 14:02 admin Мақолалар 413

#Раддия

Калта иштон масаласи

Азиз биродарлар, кейинги вақтда жиддий қараш лозим бўлган масала, калта иштон кийиш масаласи ҳақида фикр юритмоқчимиз.
Бу гапни ҳадиси шарифлардан мисоллар келтириш йўли билан баён қилсак, тушунарли бўлар деган умиддамиз.
Абдурраҳмон розияллоҳу анҳу айтди:
"Абу Саъийддан изор ҳақида сўрадим. Бас, у:
"Хабардорини топдинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки, мусулмоннинг изор тутиши икки болдиргачадир. Ундан икки тўпиққача танглик ёки гуноҳ йўқ. Икки тўпиқдан пастга тушган нарса дўзахдадир".
Абу Довуд, Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Янги зоҳирийлар ушбу ва унга ўхшаш маънодаги ҳадисларнинг зоҳирий маъносини маҳкам ушлаб олиб, иштон ёки шимининг пойчаси тўпиғидан пастга тушган ҳар бир одамни дўзахга тушиши ҳақида фатво чиқаришдан толмайдилар.
Амр ибн Шуаъйбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бас", дедилар".
Насоий ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шариф инсон ҳаётида ҳар куни, ҳар доим такрорланиб турадиган ҳолатлардаги умумий исломий қоидани баён қилмоқда.
Кимлардир еб-ичиш, кийиш ва садақа ишларида тарки дунё йўлини тутиб, имкони бор нарсани қилмасдан, ўзини ўзи қийнайди. Албатта, ҳозир бу тоифадагилар оз.
Кимдир ҳаётни еб-ичиш, кийинишу ўйин-кулгидан иборат деб тушунади. Бутун имкониятларини мазкур нарсаларга сарфлайди. Еб-ичишда ҳам, кийинишда ҳам, садақа қилишда ҳам доимий ва чегарасиз равишда исрофга йўл қўяди. Энг ёмони, бу масалада дунёқарашлари нотўғри бўлганидан, ейдиган таомлари, ичадиган ичимликлари, киядиган кийимлари ва қиладиган садақалари ила манманлик, мутакаббирлик қиладилар.Нима бўлганда ҳам, ушбу масала ихтилофларга сабаб бўлмаслиги лозим.
Шариатнинг кийим борасидаги талаби – авратни тўсадиган ва манманликдан, кибру ҳаводан холи ҳолда кийинишдир. Демак, кимдир кўпчиликка нисбатан калтароқ кийинадими ёки сал узунроқми, агар у кибру ҳаводан холи бўлса, ҳеч қандай гапга ҳожат йўқ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким манманлик ила кийимини судраб юрса, қиёмат куни Аллоҳ унга назар солмас", дедилар. 
"Эй Аллоҳнинг Расули, албатта, изоримнинг бир тарафини ушлаб юрмасам, у тушиб қолади?"деди Абу Бакр.
"Сен манманлик билан қиладиганлардан эмассан", дедилар".
Мусулмон инсон манманлик, мутакаббирликнинг ҳар қандай кўринишларидан доимо узоқда бўлиши керак. Жумладан, ҳозир сўз юритилаётган кийим-бош билан кеккайишга асло йўл қўймаслиги керак. Бунинг эҳтиёт чораси ўлароқ, манманликка олиб борадиган кийимларга яқинлашишдан ҳам сақланиш лозим бўлади.

Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов

@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш