Ғазабланганда бажариладиган 4 амал

26-07-2019, 08:40 admin Мақолалар 855

Аллоҳдан шайтон ёмонлигидан паноҳ сўраш.

Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкиша кетди. Улардан бирининг юзи қизариб, бўйнидаги кўк томирлари бўртиб чиқди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен бир калимани биламан, агар ўшани айтса, ундан бу ҳолат кетади. Агар у “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” деса, ундан мана бу ҳолат кетади”, дедилар» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).


2.Ушбу дуони ўқиш.

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирдилар. Жаҳлим чиқиб турган эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Увайш (Оиша исмининг қисқартмаси)

“Аллоҳумма иғфирлий занбий ва азҳиб ғойза қалбий ва ажирний минаш шайтон”

“Аллоҳим, гуноҳларимни кечириб, қалбим ғазабини кетказ ва шайтондан сақлагин” деб айт” дедилар» (Имом Ибн Сунний ривояти).


3.Таҳорат олиш.

Атийя ибн Урва Саъдий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта ғазаб шайтондандир. Шайтон ўтдан халқ қилинган. Ут эса сув билан ўчирилади. Агар сизлардан бирингиз ғазабланса, таҳорат қилсин”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).


4.Ўтириб олиш ёки ёнбошлаш.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлардан кимда-ким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, ғазаби кетса кетди, бўлмаса ёнбошласин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).



muslim.uz Даврон НУРМУҲАММАД
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш