Ихтилофларни олдини олиш!

11-01-2022, 15:39 admin Мақолалар 2 543

Ихтилофларни олдини олиш!

Бугунги кунда айрим бузғунчи кучлар томонидан ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида дунёнинг турли бурчакларида рангли инқилобларни келтириб чиқариш ва тинч-тотув давлатларни пароканда қилиш бўйича уринишлар табора кўпайиб бормоқда. Улар бу йўлда давлатдаги амалдаги тузумни ёмонлаш, диний эркинликлар йўқлиги ва шу каби арзимаган ижтимоий муаммоларни рўкач қилишаётган бўлсаларда, аслида улар мазкур оммавий тартибсизликлар ортидан мўмайгина пул ишлаб топишни мақсад қилишган. Тарихдан маълумки хеч бир ихтилоф охирида яхшилик билан якун топмаган. Ихтилофлар туфайли қанчадан-қанча инсонлар бошига мисли кўрилмаган нотинчликлар келган, дунё миқиёсида кузатилган хар бир рангли инқилоблар натижасида бегуноҳ минглаб инсонлар халок бўлишган бўлса, неча минг норасида гўдаклар ота-онасидан етим қолишган.
Шу сабабли, мўъмин-мусулмонлар бир тану бир жон бўлиб, бундай кўнгилсиз воқеаларни, ихтилофларни ўз вақтида олдини олиш учун курашмоғи зарур. Бунинг учун ҳар бир мусулмон банда муқаддас динимизда кўрсатилган Аллоҳ таолонинг: “Албатта мўъминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз орасини ислоҳ қилинг” (Ҳужрот 10 оят ) деган оятига доимий равишда амал қилмоғи керак. Мусулмон киши икки биродари орасига ихтилоф тушиб қолганини курса, дарров уларни орасини ислоҳ қилишга ўтмоғи лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Ўзаро низо қилманг, у ҳолда тушкунликка учрайсиз ва куч қувватингиз кетади” (Анфол 46 оят ). Дарҳақиқат, ихтилофлар, турли оммавий тартибсизликлар мусулмонларни тушкунликка учратади, куч қувватларини кеткизади. Агар тушкунликка ўчрамайлик, куч қувватимиз кетмасин десак, ихтилофларга хеч қачон йўл қўймаслигимиз лозим.
Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ихтилоф қилманглар, албатта, сиздан аввалгилар ихтилоф қилдилар ва ҳалок бўлдилар, деганлар. Шундан келиб чиқиб, хар бир инсон балоларга дучор бўлмайлик деса, ихтилофларга йўл қўймаслиги лозим.
Кундалик ва арзимаган ижтимоий муаммолар учраган вақтида чин мусулмлон киши сабр қилмоғи лозим. Зеро, Яратган Тангри чиройли сабрли кишиларни яхши кўради ва мукофотлайди. Мусулмон кишини бировни ўлдириш у ёқда турсин, ҳаттоки дилига озор бермоғи гунох саналади.
Бир нарсани унутмаслигимиз лозим, бу тинч-тотув, жаннатмакон Ватан бизларга ота-боболаримиздан қолган мерос эмас, балки келажак авлодларимиздан қарзга олинган неъматдир! Шу сабабли, она юртимизни тинчлигини асраб, турли ихтилофларга йўл қўймаган ҳолда уни келажак авлодга етказиш хар бир мусулмон кишининг муқаддас бурчи эканлигини унутмаслигимиз лозим!
Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш