Бирлик ва бирдамлик неъмати

27-04-2022, 14:49 admin Мақолалар 348

#Maqola,Raddiy
Бирлик ва бирдамлик неъмати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога ҳамду санолар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва салламга, оила аъзоларига ва барча саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Араб тилидиги ваҳдат ва иттиҳод сўзлари ўзбекчада бирлик ва бирдамлик маъносини билдиради. Шунинг учун ҳам пайғамбарлар билан тузилган илоҳий битимлардан бири жамиятда ваҳдат ва бирдамликни яратиш бўлган.
"Қуръони Карим" ваҳдат ва бирдамлик масаласи ўта аҳамиятли эканини қайта-қайта таъкидлаб, умматлар орасида бирлик ва бирдамликни яратиш ва уни ҳимоялаш учун турли йўл-йўриқлар кўрсатган. Аллоҳ таоло томонидан инсонларга нозил этилган ушбу муқаддас китоб бутун дунё, динлар, мусулмонлар ва оила бўғинлари орасида бирдамликнинг зарур эканлиги ва унинг кенг кўламли аҳамиятини такрор-такрор таъкидлаган.«Оли Имрон» сурасининг 103 – оятида ваҳдат ва бирдамлик хусусида қуйидагича буюрилади:
"Барчангиз Аллоҳнинг ипини маҳкам тутингиз ва бўлиниб кетмангиз. Ҳамда Аллоҳнинг сизга берган неъматини эслангиз: сизлар бир вақтлар (ўзаро) душман эдингиз, шунда У Зот қалбларингизни улфат қилди, оқибат сизлар Унинг неъмати ила (ўзаро) биродар бўлдингиз. Ва сизлар оловли жар ёқасида эдингиз, шунда У сизларни ундан қутқарди. Шундай қилиб, Аллоҳ сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, ҳидоят топсангиз."
Ояти каримадаги "Аллоҳнинг ипи" деган иборадан Қуръони Карим тушунилади. Жарга қулаш хавфидаги инсон ип-арқонни маҳкам тутса, қутилиб қолганидек, дўзах тубига қуламасликнинг ҳам бирдан бир чораси – Қуръони Каримни маҳкам ушламоқликдир.Демак Роббимиз ўзининг мусулмон бадаларига ҳадия қилган энг буюк ва муқаддас совға бу бирлик совғасидир.
Бирликда, бирламликда ҳикмат кўп экан азизлар бирлигимизни қўлдан бермайлик!
Қизилтепа туман бош имом хатиби З. Орипов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш