Кўнгил иморати ...
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Уқубат солиб бошларга шайтон созини чалар
Чўмилар кўз ёшларга нафсига қул бандалар...
Оила - муқаддас қўрғондирки бу қўрғоннинг пойдевори ишончдан деворлари садоқатдан қурилади. Маъжозий маънода айтадиган бўлсак кўнгил ва қалб уйида қурилган оила иморатининг ғиштлари тиниқ шишадан, безаклари биллурдан ясалгандек туюлади. Аллоҳ амри билан қурилган оила қўрғони дарвозасидан холис ният қилиб “Бисмиллаҳ”... айтиб кирилади.Меҳр- муҳаббат, рози-ризолик эзгу ниятлар билан қурилган кўнгил қўрғонида ёш эр-хотин ўртасида фақат самимият бўлиб бу бахтдан иккалови ҳам масрур бўладилар. Улар: “Аллоҳ биз учун шу дунёда ҳам жаннат барпо этган эканда?”дея бир-бирларидан сўрайдилар...Бундай саодатманд умр кечмиши бутун умрлари давомидами? неча йил? Неча ой?...Қанча муддат? Буни иккалови ҳам билмайдилар. Жаннатда кечаётган масрур дамлари шайтони лаъиннинг фитнаси сабабли тугатилиб Одами Сафийуллоҳ ва Ҳазрати Ҳавво ҳам ерга улоқтирилишини бир-бирларидан ажратилиб неча йиллар ҳижрони- фироқда яшашликларини , меҳнати -мушкулот азобини кўришликларини олдиндан билмаган бўлсалар керак.Аввалу- охир, ибтидодан-интиҳога қадар Одам зурриёдларини ширин ҳаётини шайтони аълайҳилаъна ўз фирибу - кирдикорлари билан бузиши, бунинг учун у ўзининг кўпдан – кўп амалларидан фойдалиниши сир эмас
.Аллоҳ ўз каломида:” Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз!(Шунда Аллоҳ)ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар, Кимки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига итоат этса,бас,уулуғ ютуққа эришибди.Биз (бу) омонатни (чин бандалик омонатини) осмонларга,Ерга ва тоғларга таклиф этдик,улар уни кўтаришдан бош тортдилар ва ундан қўрқдилар.Инсон эса уни ўз зиммасига олди. Дарҳақиқат, у (ўзига) зулм қилувчи ва нодондир”деб тилни ёлғондан асраб тўғри сўзлашга даъват этган.( Аҳзоб сураси,69-71 оятлар)
Шайтон моли- давлатни севувчи ҳавои-нафсга берилувчи, ёлғон сўзлатувчи амаллари билан Нозимжон исмли йигитнинг жуфти - ҳалолини йўлдан оздирди.Нозимжон аёли Шоҳистадан нима сабабдан ишидан икки соатга кечикиб уйга келаётганини сўраб-суриштирди.Шоҳистахон эрига олий ўқув юртига кирмоқчи эканлигини буни учун шу соҳадаги устоздан сабоқ олаётганини, тўловини эса дадажониси тўлашлигини айтди.Ҳамиятли Нозимжонни ғурури синди,лекин сездирмади.Бир йил мобайнида ҳеч аёлидан шубҳаланмаган эркак кузатишни ва хотинини изини текширишни бошлади. Сабоқ бериши айтилган устоз рўйхатида йўқ. У ерга бормаяпти. Нозимжон Шоҳистани ота-онасиникига меҳмонга олиб борди. Хонадан Шоҳиста чиқиб кетгач, секингина қайнотасига: Қизини энди ташвишини қилмаслигини, қаерга қанча тўлов қилиш керак бўлса ўзи тўлов қилишини- айтди. Қайнотасининг ранги бир зум ўзгарди.Шунда унинг ёнида ўтирган қайнонаси шу сафар ўзи тўлов қилганини Шоҳистани дадасига айтиш эсидан чиқиб қолганини айтиб қолди. Нозимжонни устидан бир пақир совуқ сув қуйилгандек бўлди.Яна сабр қилди, индамади. Нозимжон Шоҳистани кузатишда давом этди. Ҳар бир қадамини кузатарди.Бу орада Шоҳистанинг уйга кечикиб келиш соатлари ортса ортдики лекин қисқармади.Ёлғони фош бўлган куни Шоҳиста номи чиққан “Фалончи” тиллачини уйига борганди. Шоҳистани орқасидан кирган Нозимжон аёли тиллачига осма укол улаб турганини кўрди.Шоҳиста бўлиб-бўлиб тўлашга тиллачидан ниҳоятда қимматбаҳо тилла занжир олганини шу тиллачи аёл Шоҳистага казо-казолардан мижоз топиб бераётгани тилла занжирни пулини тўлаш учун уларнинг хонадонларига кириб уколларини қилиб юрганини айтди.Нозимжон Шоҳистадан тиллани эгасига қайтаришни талаб қилди.Шоҳиста сиз қилган тиллаларингиз бир йил аввал модада эди, ҳозирги кунда мана шу занжир модада эканини ва унинг бирга ўтириб турадиган дугоналари улар каби кийинмаса, зийнат тақмаса уни менсимаслигини ўзларининг даврасига қўшмаслигини айтиб катта жанжал кўтарди. Унинг фикрига кўра эр деганлари аёлининг барча истакларини бажо келтиришга мажбур экан. Солиҳлардан бири шундай ҳикмат айтган:”Ким бойлар билан бирга ўтирса,Аллоҳ уни дунё ва ундаги нарсаларга қизиқадиган қилиб қўяди.Ким камбағаллар билан ўтирса Аллоҳинг берганига янаям рози бўладиган қилиб қўяди”.
Йигитнинг кўнгилида қурилган шиша иморат чил-чил синди, уни биллур безаклари ҳар томонга сочилиб кўздан ғойиб бўлди, Оила қўрғонининг пойдевори ишонч қаёққадир йўқолиб аввал кўнглини, кейин кўз олдини қоронғулик қоплаб олди... Шоҳистани чинқириғи:”Сиздан кечвораман нимага урасиз? Мен сиздек қизғанчиқ, рашкчи одам билан яшаёлмайман ” дегани ҳушига келтирди. Шу куни Шоҳиста ота-онасини чақириб уйига кетди.. яна нималар деб жавради Нозимжонни эсида қолмади. Эртаси куни Нозимжон тиллачи аёлга Шоҳистанинг эри эканлиги учун эркаклик орияти сабабли тилла занжирни пулини тўлади.Шоҳистага телефон қилиб зажирини пулини тўлаганини, ҳар кимнинг уйида занжирнинг пулини тўлайман деб укол қилиб юриши ҳамиятига тегишини айтди.Ёлғончи қайнонасига Муҳаммад Содиқ Муҳммад Юсуф хазратларининг “ Ҳадис ва ҳаёт” китобини бир нечта томларини совға сифатида юборди. Шу воқеага бир йил бўлибдики ҳамон Нозимжон Шоҳистани номини тилга олишни истамаяпти... Шоҳиста каби мол-дунё васвасасига учган аёлларга ЎЗИ инсоф берсин!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова.