Оилавий муносабатлар

15-04-2022, 14:21 admin Мақолалар 488

#Мақола

Оилавий муносабатлар

Муқаддас динимизда, оила қадрли ва азиз маскан саналади. Бу муборак даргоҳда, аҳли оила тотувлик билан яшаши бараканинг кўпайишига асосдир.Оиланинг риштаси бўлган никоҳ,расули акрам, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари билан, мўмин-мусулмонларнинг гувоҳлигида боғланадиган муқаддас алоқа воситасидир.
“Никоҳ” – жамланиш, яқинлашиш,қўшилиш маъноларини билдириб, инсонни  ҳаромдан сақланишини таъминлайди.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Рум сураси 21-оятида марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир”.
Никоҳ инсон ҳаётидаги энг муҳим бурилиш нуқтаси саналади.Чунки, алоҳида яшаган икки инсон ҳаёти никоҳдан кейин бирлашади. Никоҳ билан икки вужуд, икки қалб бир тан, бир жонга айланади. Буни “оила” дейилади. Муҳаббат билан қурилган оила аъзолари ҳузур-ҳаловатда яшайди. Оиласи тинч инсон қалби хотиржам бўлади. Муваффақият сари илк қадам оиладан бошланади. Зеро, ўз уйини фароғат қасрига айлантиролмаганлар оиладан ташқарида ҳам бахтга, ютуққа эришолмайди. Оилали бўлиш инсоният наслининг кўпайиши ва қиёмат кунигача боқий бўлиши учун лозим бўлган ҳақиқий йўлдир.
Жамиятнинг бир бўлаги бўлган оилани яратиб, зурриёт қолдиришдек улуғ неъматга сазовор бўлинади. Оиланинг тинчлиги ва хотиржамлигига эса эр-хотин орасидаги ўзаро ҳурмат, ишонч, меҳр-муҳаббат орқали эришилади.
ҳадисларига амал қилган бўлади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадиснинг маъноси шундай: "Сизларнинг энг яхшиларингиз хотинларига яхшиларингиздир".
Эр хотинга бериши лозим бўлган маҳрни қанча бўлса-да, тўла бериши керак. Маҳр танҳо хотиннинг ҳаққидир.
Эр хотини учун уй-жой қилиб бериб, уни зарур уй жиҳозлари билан таъминлаши лозим. Ўзи еганда едириб, ўзи кийганда кийимлар олиб бериши керак. Аёли учун нафақа бериши яхши амаллардандир. Имом Бухорий ва Муслим "Саҳиҳ"ларида шундай келган: "Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: "Сен Аллоҳ таоло розилигини истаб қилган ҳар қандай харжинг учун ажр оласан. Ҳатто хотининг оғзига солган бир луқма таоминг учун ҳам сенга ажр бор".Эркак хотинининг кўнглини кўтариш учун у билан ҳазиллашиши, кўнгил кўтарадиган сўзлар айтиши муҳим, чунки бундай ишлар аёл дилини қувончга тўлдиради...
Аёл ҳам ўз ўрнида эрининг олдидаги вазифа ва бурчларини адо этмоғи лозимдир.Оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш учун аввало ўзаро ҳурмат ва ишонч устун бўлиши керак!

"Тошмасжид" жомеъ масжиди имом хатиби Ж.Рахматов
https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш