Аллоҳ Таолонинг инсониятга берган буюк омонатларидан бири бу оиладир. Биринчи оила жаннатда қурилган. Ҳазрат Одам ато алайҳиссаломнинг Ҳазрат Ҳаво онамизга уйланишлари жаннатда бўлган. Шунинг учун ҳам Аллоҳ учун қурилган оилада жаннатдан бир муҳит бўлар экан. Демак оилани жаннатдан бир бўлакка айлантириш учун эр-хотин бир-бирини тушуниши, эъзозлаши,ҳурмат қилиши керак бўла-ди. Арзимаган сабаблар билан оилани дарз кетишига сабаб бўлиш эса, Аллоҳнинг буюк омонатига хиёнат бўлади. Оилада бахтли яшаш сирларидан бири,энг аввало ўз камчилигини кўра олишдир. Маълумки айбсиз банда бўлмайди. Ҳар қандай инсон алоҳида бир дунёдир. Шундай экан инсон ўйлаши лозим:"мен ҳам бир бандаман, менда ҳам қанча камчилик бор, турмуш ўртоғим ҳам худди шундай, мен уни айбларини яхши кўрайинки, у ҳам мени айбларимни яхши кўрсин". Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: "Қайси эркак хотининиг қилиқларига чидаса ва сабр қилса, Аллоҳ унга Аюбнинг балоларга сабри натижасида берган ажрини ато этади. Қайси хотин эрининг инжиқликларига чидаса ва сабр қилса. Аллоҳ унга Фиравиннинг хотини Осиёга берган савобидан ато этади. "Оила қурилар экан аёлнинг ва эркакнинг ўзига хос ҳақ-ҳуқуқлари бўлади. Оилада эрнинг ҳаққи буюклигини шу ҳадисдан гўзалроқ англатувчи бир сўз йўқдир". Агар Аллоҳдан бошқасига сажда этмоқ мумкин бўлса эди, аёлнинг эрига сажда қилмоғини буюрган бўлардим". (Абу Довуд,Никоҳ,41). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи вассаллам аниқ айтганларидек,турмуш қурган аёлнинг зиммасида энг буюк ҳақ эрининг ҳаққидир. Эркак учун эса онасининг ҳаққи барча ҳақлардан олдиндир.(Баззор, Муснад). Бундан келиб чиқадики муқаддас динимиз ота-онани ҳаққини ҳамма нарсадан устун қўйди. Ота-онасини хафа қилиб, хотинини хурсанд қилганни икки дунёда ҳам юзлари қаро бўлгай, ҳаётлари изтиробли бўлгай. Аллоҳ таоло каломида шундай марҳамат қилади: "Мен сизлардан хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин амалини зое қилмасман". (Оли Имрон ,195). Бу ҳаётда бахтли бўлиш учун, бахтиёр оила қуриш учун, инсон энг аввало Аллоҳни севиши керак. Аллоҳни севган инсон Аллоҳ яратган ҳамма нарсани севади. Аллоҳни берган тақдирига шукр қилиб, сабр қилиб яшайди.
Навбаҳор туман бош отинойиси Д.Холматова
Навбаҳор туман бош отинойиси Д.Холматова