Кечиринг

9-07-2022, 00:58 admin Мақолалар 350

Кечиринг

Қадри самолардай буюк осмоним
Қалби пок, кўнгилга яқин инсоним
Ҳайит айёмида соғинганим хўп
Роббимга айтарим, тилакларим кўп

Ҳаммасидан олдин тушиб кибрдан
Узр сўрамоқни истадим Сиздан
Барча озорларим дилдан ўчиринг
Келинг, Оллоҳ учун мени кечиринг

Нохосдан дилингиз оғритган бўлсам
Яхши амаллардан чалғитган бўлсам
Бехос хафа қилиб қўйган бўлсам гар
Мени деб иш кетган бўлса бесамар

Ўз хатоларимни бугун олиб тан
Айёмни кутайин ёруғ юз билан
Барча озорларим дилдан ўчиринг
Келинг, Оллоҳ учун мени кечиринг

Балки опамдирсиз, синглим яқиним
Акам, қариндошим, жигарим иним
Дўсту биродарим, дугонажоним
Тақдир йўлимдаги азиз инсоним

Барча озорларим дилдан ўчиринг
Бугун Оллоҳ учун мени кечиринг

Учқудуқ туман " Қизилқум" жомеъ масжиди имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш