ИБОДАТНИНГ ЭНГ УЛУҒЛАРИ!

28-05-2020, 13:35 admin Мақолалар 609

Боязид Бистомий ҳазрат кичиклигида таълим олишни бошлади. Қунт билан ўқир, жуда зийрак эди. Кунларнинг бирида бир ояти каримада таъсирланиб, (“Луқмон, 14-оят”) уйига қайтди. Онаси унинг бу ҳолидан ташвишланиб, сабабини сўраганида шундай жавоб қилди:
-Бугун ўрганганим ояти каримада Оллоҳ ўзига ва сизга итоат этишимни амр этибди. Шундай экан, ё фақат сизнинг хизматингизни қилайин ё фақат Роббим ибодати билан машғул бўлайин.
- Сен мени қўй. Оллоҳга ибодат қил, - деди онаси.
Шундан сўнг у ўзини Оллоҳга бағишлади. Ҳеч бир амрига сусткашлик қилмади. Онасининг хизматларини ҳам эътиборсиз қолдирмади. Совуқ қиш кечаларидан бири эди. Онаси уйғониб, сув сўради. У ҳам дарров ўрнидан туриб, сувга чиқди. Лекин уйда сув қолмаган экан. Чашмага бориб, челакда сув олиб келди. Уйга қайтганида онаси уҳлаб қолган экан. Ширин уйқусини бузмай деб қўлидаги сув билан кутиб ўтирди. Бир оздан сўнг онаси яна сув сўраб уйғонди. Ўғлининг бу ҳолда ёнида ўтирганини кўриб:
- Болам, нима қиляпсан? – дея сўради.
- Уйғонишингиз билан сизга сув бериш учун ўтирибман, - деди.
Онаси:
- Ё, Роббим, мен ўғлимдан розиман, сен ҳам рози бўл!- деб дуо қилди.
Балки онасининг мана шу дуолари сабаб Оллоҳ у зотга авлиёликнинг юксак мақомига эришмоқликни насиб этгандир.
МЕҲРИБОН ОНАЖОН;
• Ҳали дунёга келмасимдан мени вужудингизнинг бир парчаси сифатида ташиб, мен билан сўзлашганингиз ва менга дўст бўлганингиз учун;
• Ажойиб табассумларингиз учун;
• Менга ишонганингиз учун;
• Мен билан бирга кулиб бирга йиғлаганингиз учун;
• “Сени яхши кўраман” деганингиз учун;
• Қаерда сизга эҳтиёж сезсам ўша ерда ҳозир бўлганингиз учун;
• Қалбимдаги меҳр-мухаббатимни бошқаларга ифода этишни ўргатганингиз учун;
• Менинг ягона онажоним бўлганингиз учун;
• Ва, энг асосийси, “Дунёдаги энг яхши она” бўлганингиз учун
СИЗДАН МИННАТДОРМАН...

Учқудуқ тумани”Қизилқум” жоъме масжиди имом хатиби хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш