Жон - Яратганнинг энг буюк омонати!

11-11-2020, 07:30 admin Мақолалар 502

Халқ орасида юрар эканмиз, кўпинча ёши улуғ, нуронийларимизнинг "Ўзи берган омонатини осонгина олсин-да," дея дуо қилганларини кўрамиз, ёҳуд бирор киши оламдан ўтганида, "Фалончи омонатини топширибди" деган гаплар қулоғимизга чалиниб туради.
Демак, орамизда жон Оллоҳнинг бандасига берган неъмати эканини таъкид қилиб турадиган иймонли инсонлар бор.
Аммо орамизда шундай инсонлар борки, улар илоҳий неъматларга шукр қилмасдан, ҳаётда дуч келган баъзи қийинчиликларга Сабр қилмасдан, умидсизликка берилиб, ана шу неъматга, омонатга хиёнат қилишади. Муқаддас Қурьони каримда ўз жонига ва бегуноҳ кишилар жонига қасд қилиш ҳақида шундай марҳамат қилинади:
"Ўзларингизни (бир - бирингизни ноҳақ) ўлдирмангиз!.. " (Нисо, 29)
"Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби ) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам, худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир" ("Моида, 32).
Имом Бухорий ҳадисларида қуйидагича келтирилади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деб марҳамат қилади:
"Бандам ўзини ўлдириб, Менинг унга берган умримга шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим".
Абу Хурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда эса, ўзини ўлдирган одамнинг жазоси янада очиқроқ ифодаланади:
"Ким ўзини бир темир парчаси билан ўлдирса, қиёмат кунида жаҳаннам ўтида темир парчаси қўлида, абадий равишда у билан ўзини ўлдириб азобланиб ётади. Ким заҳар ичиб, ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида заҳарланиб, азобланади. Ким ўзини тоғдан ташлаб юборса, доимий равишда жаҳаннам ўтида ўзини тоғдан ташлаб ўлдириб, азобланади" (Имом Буҳорий ва Имом Муслим).
Имом Бухорий Абу Хурайрадан розийаллоҳу анҳудан ривоят қилиб, пайғамбаримизнинг ушбу ҳадиси шарифларини келтирадилар: "Ким ўзини ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобда қолади ва ким ўзини олов билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади"
Ислом шариатида ўзини ўзи ўлдирганларга жаноза ўқимаслик тўғрисида махсус фатволар берилган. Саййид Собиқнинг "Фиқхус сунна" номли китобида шундай дейилади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу мудхиш феълдан зажр қилмоқ, яъни умматларини қатъиян қайтармоқ учун, ўзини ўзи ўлдирган одамларга жаноза ўқимадилар".
Жаннатмакон Ўзбекистонимизда истиқомат қилаётган ҳар бир инсон борки, шундай тинч, фаравон замонда яшаётгани учун Оллоҳ таолога беадад шукр қилмоғи лозим.
Оллоҳ раҳматидан доим умидвор бўлиб яшайлик.

"Қизилқум" жоме масжиди имом хатиби, хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси О.Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш