Хафа бўлиб юриш ман этилган нарсадир. Чунки Оллоҳ “Сустлашманг ва ғамгин бўлманг” , “ Уларга хафа бўлманг”, “Хафа бўлманг, албатта, Оллоҳ биз билан биргадир”, “Улар учун хавф ҳам хафалик ҳам йўқдир”, деб айтган.
Хафа бўлиш, интилиш иштиёқини, ҳиммат – саҳоват руҳини сўндирадиган кишини бепарво, совуққон қилиб қўядиган, унинг ҳаётини баҳаловат қиладиган иситмадир. Хафа бўлиш қалбга зарар етказади. Шайтон учун энг маҳбуб, яъни ёқимли нарса- одамнинг хафа бўлиб, ишламасдан, ўз тўғри йўлидан тўхташидир. "Ўзаро шивир-шивирлари фақат шайтон тамонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) ғамгин бўлишлари учундир. (Лекин) у Оллоҳнинг изнисиз уларга зарар етказа олувчи эмас. Бас, мўминлар Оллоҳгагина таваккал қилсинлар!”. (Мужодала, 10)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч киши турганида уларнинг иккитаси бирини қолдириб, гаплашишдан ман этдилар. Чунки икковлари гаплашишлари бир ўзи қолган кишини хафа қилиб қўяди. Мўмин кишининг хафа бўлиши эса талаб қилинган ва рағбарлантириладиган нарса эмас. Хафа бўлиш лозим бўлган, мақсад қилинган нарса эмас. Унинг фойдаси йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида “Оллоҳим, Сени номинг билан ғамгинликдан ва хафа бўлиб қолишдан паноҳ тиланман”. Деб илтижо қилганлар.
Хафа бўлиб юриш ҳаётни лойқалатиб , яшашни ташвишга айлантиради. У руҳга зарб билан уриладиган заҳарланган найза бўлиб, мадорсизлик, жиззакилик, ҳамма нарсага ажабланишни келтириб чиқаради. Кўркам кишини бадқавоқ кимсага, соҳибжамолни хуникка, ҳаёт қувончини ғамгинлик, тушкунликка айлантиради. Шунинг учун жаннат аҳли у ерга киришганида “Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот- Оллоҳга ҳамду сано бўлсин”. (Фотир 34) дейишади. Бу нарса. Уларга ўзлари истамаган ҳолда кутилмаганда мусибатлар, хафалик етгани эвазигадир. Агар хафалик етса унда киши учун тадбир ҳам уни даф қилишга йўл ҳам йўқдир. У киши ўзига етган хафалик учун ажрга ҳам эга бўлади. Чунки хафалик ҳам мусибатларнинг бир туридир.
“Яна сизга (жаннатга миниб бориш учун) от-улов сўраб келган вақтларида, уларга: “Сизларни миндириб юборадиган улов йўқ-ку, деганингизда ишлатиладиган бирон нарса топа олмаганлари учун хафа бўлишиб, кўзларидан ёш тўкиб, қайтиб кетган кишиларни ҳам айблашга ҳеч қандай йўл йўқдир”. (Тавба 92)
Бу ўринда кишилардаги хафа бўлишга сабаб бўлган иймон мақталмоқда. Чунки улар нафақага ожиз қолишгани учун Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васаллам орқада қолишди. Улар орқада қолишганига хафа ҳам бўлишгани йўқ, балки нафслариоҳатини кўзлашди. Аммо мақтовга лойиқ бўлган хафалик тоатни бажара олмай қолганида ёки гуноҳ содир этиб қўйганидагисидир. Чунки ҳақиқий хафалик Роббиси буйруқларини бажаришда камчиликка йўл қўйганида бўлади.
Аммо Расулиллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ хадисдаги “Мўминга ғам, машаққат ёки хафалик етса, албатта Оллоҳ у сабабли хатоларини кетказади” сўзи мусибат Оллоҳ томонидан экани ва у сабабли ёмонликлар ўчирилишига далолат беради. Асло бу киши ўзига мусибат етишини илтижо қилсин, деган маънони англатмайди.
Демак банда ўзининг хафа бўлишини илтижо қилиб сўраши уни ибодат, деб тушуниши ўринсиздир. Шариат кишиларни хафа бўлишга ундамаган ёки буюрмаган. Агар шундай бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларини хафа бўлиш билан ўтказиб ўзларини қайғу қучоғига ташлаган бўлардилар. Ахир у зот қалблари шод, чеҳралари ҳамиша очиқ, доимо ҳаётдан мамнун ва хуррамликлари бардавом эди. Хурсандчилик Оллоҳнинг раҳмати ва лафзи бўлиб, уни Росулига туширгандир. Хурсандчилик Оллоҳнинг ҳидояти бўлиб, бу муборак яхшиликка қалбни доим очиқ қилиш лозим. Чунки валийлар қалбларига осмондан ана шундай хурсандлик келиб туради. Айтилишича, хафалик кишига Оллоҳ томонидан юборилган бало ва мусибатдир. У касаллик ва ғам-андуҳ ўрнидадир. Аммо хафа бўлиш учун йўл қидиришга рухсат йўқ. Сен ўзинг учун шодлик ва хурсандлик ярат. Ва Оллоҳдан пок ҳаёт рози бўладиган яшаш тарзи, қалб мусаффолиги ва теран фикр сўрагин.Чунки бу нарсалар ҳам дунё неъматларидир. Шу боисдан ҳам, “Дунёда ҳам жаннат бор: ким унга кирмаса, охират жаннатига кирмайди”, дейишган. Илоҳий нур билан қалбларимизни нурафшон қилиш, қалбларимизни тўғри йўлга буриб қўйиб ҳамда азоб ва машаққатга тўла ҳаётда соғ-соломат яшашимиз Ягона Оллоҳнинг ихтиёридадир.
Учқудуқ тумани “Қизилқум” жоъме масжиди имом хатиби хотин –қизлар бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова.