ҲАСТА ҚАЛБНИНГ ДАВОСИ

27-05-2020, 14:02 admin Мақолалар 650

Солиҳ бир инсон одамлар табибнинг маслаҳатларини берилиб эшитаётган даврага яқинлашди. Қулоқ солса, табиб одамларга баъзи ҳасталикларни даволаш ҳақида ҳикоя қилиб бераётган экан. Солиҳ одам табибдан сўради:
-Баданни даволайсан, ҳаста қалбларни ҳам даволай оласанми?
-Ҳа, лекин менга қалбингнинг касалини айтгин, -деди табиб.
-Гуноҳларим қалбимни қорайтирди. Шу боис у қаттиқлашди. Бунинг давоси борми?
-Бундай қалбнинг давоси кеча-ю кундуз Роббига ёлвориш, дуо қилиб, гуноҳларини кечиришини сўраш, асло вақтни йўқотмасдан меҳрибон Оллоҳга ибодат қилиш, тавба қилишдир. Шифо эса ғойибни билувчи Оллоҳдандир.
-Яхши табиб экансан, касалимга тўғри ташхис қўйдинг, - деди солиҳ зот. (Ғаззоолий. Мукошафат ул- қулуб)
Тавбанинг қабул бўлиши
Бир олимдан сўрадилар:
- Киши тавба қилганида унинг қабул бўлган – бўлмаганини била оладими?
- Бу хусусда аниқ бир фатво бера олмаймиз. Кишининг тавбаси қабул бўлганинг баъзи аломатлари эса мавжуд. Булар:
• Банданинг гуноҳ қилиш истагидан узоқлашиши.
• Қалбини ҳотиржамлик эгаллаши ва Оллоҳ таола ҳар бир нарсани кўриб турганини билиши.
• Солиҳ инсонлар билан бирга бўлиб, тажовузкор кимсалардан узоқ юриши.
• Дунё молининг озини кўп, охират амалларининг кўпини оз кўриши.
• Қалби доим Оллоҳ фарз қилган амаллар билан машғул бўлиши.
• Тилни беҳуда гаплардан тийиши.
• Муттасил мушоҳада қилиши.
• Аввал қилган гуноҳлари учун афсусланиши.
Ҳақиқий тавба
Иброҳим ибн Адҳам шундай дейди:
“Бандасининг тавбасига амал қилишининг аломатларидан бири унинг тавба қилганидан кейин қалбида лаззатни ҳис этишидир. Агар шундай лаззатни ҳис қилмаса, ўша кишининг гуноҳ ишларни тарк этгани ҳақидаги гаплари ёлғондир. Чунки яқин орада у яна гуноҳ ишлар қилиши эхтимоли бор”. (Шаъроний. Ал-анвор ул- қудсия 89-бет)

Учқудуқ тумани “Қизилқум” жоъме масжиди имом-хатиби хотин-қизлар бўйича ёрдамчиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш