Бугун навоий шаҳар Хазрат Алишер жомеъ масжидида туман бош отинойилари иштирокида “Хотин –қизлар ўртасида маънавий –маърифий ишларни амалга оширишдаги вазифалар :муаммолар ва уларнинг ечими” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда қўйидаги мавзулар юзасидан маъруза ўқилди.”Юртимизда аёлларга кўрсатилаётган эътибор”,”Хотин қизлар ўртасидаги маънавий –маърифий ишлар борасидаги муаммолар ва уларнинг ечими”, мавзуларида дин ишлар бўйича қўмита ҳудудий бошқармаси хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассис Р.Шербўтаева маъруза қилдилар.ЎМИ Навоий вилояти вакллиги хотин-қизлар масалалари бўйича бош имом хатиби ёрдамчиси У.Холова “Отинойи қандай бўлиши керак-?”мавзусида бундан ташқари “отинойиларнинг бошлиққа итоат қилишлари”,”рамазон ойини муваффақиятли ўтказиш”,”Ёшларни ёт ғоялар таъсирига берилишини олдини олиш”,”Хаж ва Умра сафарига кетаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказиш”, ҳамда ҳисоботларни вақтида топшириш бўйича тушунча берилди.Мавзу юзасидан отинойиларнинг фикр мулоҳазалари тингланди.отинойиларда учрайдиган баъзи муаммолар бўйича савол-жавоблар қилинди.йиғилиш охирида кармана тумани бош отинойиси “Сиз бизга кераксиз”шиори асосида Тошкент шаҳрида ўтказилган тадбирда фаҳрий 2-ўринни эгаллаганликлари сабабли бош имом хатиб Т.Рўзиев томонидан тақдирландилар.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги