#Раддия
Конституция-тинчлик пойдеворидир
Азизлар, қайси бир давлатда адолатли қонун устувор бўлса, ўша давлатда ривожланиш, тараққиёт кучли бўлади. Бизнинг қонунлар давлатимиз қомуси саналган конституциямизга кўрсатиб берилгандир. Конституция — давлатни давлат, миллатни миллат қиладиган муҳим сиёсий ҳужжат ҳисобланади. Бошқача айтганда, жамият таянчи ва юртимиз тараққиётининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг ёрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодасидир.
Ҳаммамизга маълумки, асосий қонунимиз яратилишининг мураккаб ва айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига ишонч ҳосил қиламиз. Шу боисдан, ўтган давр ичида мамлакатимиздаги туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Бош қомусимиз асосида амалга оширилмоқда.Она диёримизда яшовчи барча халқлар ҳаётида муҳим воқеа бўлган Асосий Қонунимиз қабул қилинди. Маълумки Асосий Қонунимизда инсон омилининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва саъй-ҳаракат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятларнинг қайта тикланишига ҳам шоҳид бўлмоқдадир.
Бинобарин, инсон манфаатлари устувор бўлган юртдагина юксалиш бўлади, бундай давлат фуқароси ҳар томонлама баркамол бўлиб, ватан учун, халқ учун жонини фидо қилишга тайёр бўлади. Энг муҳими, инсон ҳуқуқлари таъминланган жамиятда рақобат муҳити пайдо бўлади, ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар суръатлари жаддалашади.Конститутциямизга ўзгартириш киритиш бўйича сўралаётган фикрларга қўшимча тарзда айтмоқчиманки,кейинги вақтда кўп учраётган учинчи шахс аралашуви оқибатида бузилаётган оилалар кузатилаётгани сир эмас. Оилаларни мустаҳкам бўлиши мақсадида,эр-хотин муносабатига совуқлик тушираётган шахс ҳам қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида қарор қабул қилинганда аксарият инсонлар бу ҳолатдан ўзларини тийишармиди.
Қизилтепа туман бош имом хатиби З.Орипов
https://t.me/Bastomiy_uz