Йўлим солдинг қолипга.
Ҳаёт тушди тартибга,
Аҳдим, ор-у номусим,
Бебаҳойим - Қомусим.
Мазмун моҳиятига кўра, мамлакат, унинг фуқаролари ҳаётида муҳим ва катта аҳамиятга эга бўлган муҳим ҳужжат - конституция ҳар қандай давлатнинг бош қонуни ҳисобланади. ”Низом”, “Қоидалар тўплами” маъноларини англатувчи бу ҳужжатда жамият ва давлат, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари тузилиши ҳамда фаолиятининг асосий принциплари, уларнинг ваколатлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, жамият ва шахс ўртасидаги муносабатларни белгилаб берган. Амалдаги барча қонунлар ва бошқа ҳужжатлар Конституцияга мувофиқ қабул қилинади.
Мамлакатимиз Конституцияси 1992 йил 8 декабрда ХII чақириқ Олий Кенгашнинг ХI сессиясида қабул қилинган. Бу ҳужжат юртимизда ҳуқуқий-демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамиятни барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилмоқда. Конституциямиз халқаро ташкилотлар ва экспертлар томонидан эътироф этилганлиги эса давлатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузини оширмоқда ва мустаҳкамламоқда.
Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ маълум бўлган. Рим императорлари қонун асосида Давлат бошқарувини юритган. Амир Темур бобомизнинг “Тузуклари” Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат ҳусусиятига эга бўлган. Бу ҳужжат шариат қонунлари билан бир қаторда Марказий Осиё минтақаси халқлари тақдирига кучли таъсир ўткаган.
Конституциямиз яратилишиниг мураккаб ва муҳим шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз бу Қомус халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари, аждодларимизнинг тарихий заковати натижаси улароқ яратилганига комил ишонч ҳосил қиламиз. Ҳуқуқимиз асосини қуришда 3 минг йиллик миллий давлатчилик тажрибасига таянилган. Бугунги Ўзбекистон қалимги Хоразм, Суғдиёна, қорахонийлар, хоразмшоҳлар, А.Темур ва Темурийлар, кейинги давр ўзбек хонликлари маърифатпарвар аждодларимиз, халқимизнинг тарихий анъаналари ва унинг мустақил давлат хақидаги кўп асрли орзу интилишини ўзида акс эттирган. Бундан ташқари Қомусимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимол мамлакатларининг тўплаган илғор ҳуқуқий-конституциявий тажрибаларини ҳисобга олиб пухта ўйлаб яратилган.
Конституцияни яратиш йўлидаги биринчи қадам-ўзбек тилига давлат мақоми берилишидир. Мустақиллик учун курашнинг узвий таркибий қисми сифатида бош қомуснинг яратилишида Биринчи президентимиз И.А.Каримовнинг хизматлари биқёсдир. И.А Каримовнинг “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида”, “Юксак маънавият енгилмас куч” асарларида мустақиллик арафасида ўзбек тили ва давлат тили мақомини бериш масаласида қандай қизғин баъзан кескин ва муросасиз баҳслар бўлиб ўтгани алоҳида эслаб ўтилгани бежис эмас. Қалтис ва мураккаб вазиятда Биринчи Президент хақли равишда қайид этганидек, оғир-вазминлик билан иш тутиб, пухта уйлаб, мулохаза қилиб, барча сиёсий ва ижтимоий гуруҳларнинг талабларини қондирадиган, энг муҳими, халқимиз ва Ватанимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлни топишга эришилди.
Бирин-кетин мураккаб вазифалар адо этила берди. Презиентлик институти таъсис этиш, давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳияларни тайёрлаш буйича комиссия тузиш. Юртимиз хаётидаги ғоят мухим воқея 1990 йилнинг март ойида бўлиб ўтди. 12 чақириқ Олий Кенгашнинг биринчи сессиясида собиқ иттифоқ таркибидаги республикамизда Президентлик лавозими жорий этилди. Мустақил Ўзбекистонни биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор ана шу сессияда илгари сўрилди. Тақдир И.А.Каримов зиммасига жамиятни янгилаш, ўтиш даврининг мураккаб шароитида давлатимизни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий - марифий жиҳатдан ривожлантиришнинг муоммоларини ҳал қилиш шу билан бирга, бўлажак мустақил юрт Конституциясини яратиш уни хаётга татбиқ этиш каби тарихий вазифани юклаган эди. Биринчи Президентимиз босқичма - босқич барча жабҳадаги юмуш - вазифаларни сидқидилдан амалга ошириб чин ватанпарварлик хислатларини намоён этди ва ёш авлодга раҳбар ва ўрнак намунаси бўла олди.
Исломга таяниб дунё илмига асосланиб яратилган қомус чин маънода халқ иймонга кирди. Шу уринда Ғарб хуқуқшунослиги ва ислом хуқуқшунослиги чуқур таҳлил қилинади. Ғарб хуқуқи дунёвий тизим бўлгани учун унинг манбаларида қонунлар ва урф -одатлардан иборатдир. Ислом ҳуқуқи дунёвий хуқуқ бўлгани учун ўзининг сарчашмасини илоҳий манбадан олади. Ислом ҳуқуқшунослигида –оила, талоқ, васият, олди-сотди, ижара, гаров, қарз, жиноят, жазо, гувоҳлик каби масалалар фиқх уламолари томонидан адолатли ечим топишган эришилган.
Демак, инсоният илдизи қонунлар мажмуасига асосланиб иш юритишни йўлга қўйган экан, дунё мамлакатларида ўз қомуслари яратилади ва хаётга изчил татбиқ этилади.
Қонунларга таяниб иш кўрилар экан, муқаддас Ислом дини ғоялари асосида инсон тафаккури шаклланар экан, юртига содиқлик, юртбошига хурмат муқаддас илдиз сарчашмаларидан қониб сув ичилар экан, бундай фуқаролари бор юрт таназзулга юз тутмайди. Аксинча, купни кўзлаган лочин мисоли қанотларини кенг ёзади, заминга оёқлари Алпомиш мисол чуқур из қолдиради.
Бош қомусимизнинг ғоя ва нормалари ўзбек халқининг теран тарихий илдизларига асосланган, кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларни, улуғ аждодларимизнинг ҳуқуқий меросини ўз ичига олган хужжатнинг фаолиятига, эзгулик амалиётига 28 йил бўлди. Бир сўз билан айтганда халқ ҳизматидаги меъёрий хужжат янгиланиб бораверади, халқ, мамлакат тинчлиги бўлиб фаолиятда давом этаверади.
Хулоса қилиб айитганда Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган Қомусномадир. Халқимиз иродаси, руҳияти ижтимоий онги ва маданиятини акс эттирган, тафаккури ва ижодини маҳсули бўлган Конституциямизнинг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги барча Юртдошларимизга муборак бўлсин!

Навоий вилояти Хатирчи тумани “Зарафшон” МФЙ отинойиси Исломова Марзия.