Конституциямиз – хуқуқ ва эркинлигимиз кафолатидир

7-12-2021, 16:00 admin Мақолалар 642

Конституциямиз – хуқуқ ва эркинлигимиз кафолатидир

Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади.

Асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз ва ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган.
Конституция ўзи бу нима деган саволга жавоб берадиган бўлсак, конституция бу давлатнинг асосий қонуни бўлиб, олий юридик кучга эга бўлади, унда қабул қилинадиган ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар конституция талабларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда унга зид бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир давлатнинг конституциясига қараб бу қандай давлат, бу давлатда яшовчи фуқароларнинг қандай ҳуқуқ ва эркинликлари мавжуд деган муҳим саволларга жавоб топишимиз мумкин.
Фуқароларнинг ҳаёти, жамиятдаги ўрни ва турмуш тарзини белгилаб берувчи асосий ҳужжат бу - Конституциядир.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида 29 йил илгари ишлаб чиқилган ва қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ҳуқуқлари ғоясига содиқлигини ифода этиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига асосланган, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг мустаҳкам йўлини берган.
Ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиси – барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминлашдир. Конституциямизнинг барча тамойиллари, аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, давлатнинг мажбурияти ушбу ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашда акс этади.
Мустақиллик йиллари ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг тезкорлиги, воқеа ва ҳодисаларнинг шиддатли ривожланишига, инсоният тақдирига бўлган муносабатнинг ўзгариши билан характерлидир. Бугунги маънавиятимиз дунёвий муаммолару серқирра ҳаётнинг барча жабҳаларига янгича назар билан қараш имконини яратди. Дарҳақиқат, қисқа вақт ичида онгимизда асрга татигулик эврилиш юз берди, десак муболаға бўлмайди.
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаё¬тида юз берган кенг қамровли ўзгаришларни мушоҳада қилар эканмиз, истиқлолнинг ҳаётбахш заминида юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз отганини, инсон ҳуқуқлари ва унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқу¬қий-демократик давлат ва фуқаролик жамия¬тига хос замонавий тузилмалар шаклланганини қайд қилмоқ лозим.
Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, ўша ерда эркинлик бўлади», — деган ўгити шарқона ҳуқуқий давлат қу¬ришда асос бўлиб хизмат қилади. Бу ҳикмат бугун ҳам ўзига хос маъно касб этмоқда. Президен¬тимиз айтганидек, “Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоғи лозим. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолияти¬мизнинг замини, бош йўналиши бўл-моғи шарт”.
Биз жамиятимизда шундай хуқуқий маданиятни шакллантиришимиз керакки унга мувофиқ кониституция ва қонунларга амал қилиш бошқаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни ва қадр қимматини ҳурмат қилиш мажбурият эмас балки, кундалик қоида ва одатга айланиши шарт эканлигини Президентимиз қатъий таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, Президентимиз ўз сўзларида кўзлаган марраларимиз қанчалик юксак ва машаққатли бўлмасин, уларга етиш учун барча имконоятларимиз мавжуд. Аждодларимиз мероси халқимизнинг илмий ва бунёткорлик салохияти хамда тадбиркорлик фазилати бизга бу йўлда беқиёс куч-қудрат манбаи бўлиб хизмат қилади.
Юртимиз тинчлиги ва ватанимиз равнақи фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ўғил-қизларимизнинг илмга, хунарга бўлган интилишларини хар томонлама кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб қувватлаш, келгуси ислохотларимиз марказида бўлади.
Биз ташқи сиёсатимизда узоқ ва яқин қўшниларимиз билан дўстлик алоқаларини кўз қарочиғидек асраб авайлаб барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантирамиз чунки
БИЛИМЛИ АВЛОД-БУЮК КЕЛАЖАКНИНГ
ТАДБИРКОР ХАЛҚ- ФАРАВОН ХАЁТНИНГ
ДЎСТОНА ҲАМКОРЛИК ЭСА-ТАРАҚҚИЁТНИНГ КАФОЛАТИДИР!- деб баён қилдилар.
Биз шундай ҳур ва эркин ватанда истиқомат қилаётганимиздан ғурурланамиз.

Кармана т. Сардоба МФЙ отинойиси
Хусенова Насиба.



скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш