Конституция - бахтимиз қомуси
Бош қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул
қилиниши билан жаҳонда янги, суверен, истиқболи порлоқ давлат дунёга келди.
Конституция атамаси қадимда сиёсий тузум маъносини англатган. Конституция хуқуқий давлатнинг асосий белгиси ҳисобланади. Унда жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳусусияти, тараққиётнинг бош мезонлари, мамлакат ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мустақил юртнинг биринчи Конституцияси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июнда бўлган иккинчи сессиясида мустақиллик декларацияси қабул қилинди. Декларацияда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. 1991 - йил 31 - августда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 12-чақириқ,11-сессиясида, 1992йил, 8 - декабрда асосий ҳуқуқий ҳужжат- Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Конституция иқтисодиётда, ижтимоий-сиёсий муносабатлар ва маънавий ҳаётда чуқур ислоҳотлар ўтказиш учун пухта ҳудудий пойдевор яратди.
Конституцияда энг аввало, ўзбек миллатининг тарихий анъаналари, миллий тафаккури ўз аксини топган.
Мустақил Ўзбекистон Конституцияси жаҳон ҳамжамиятининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқларини ўзида мужассам қилади. Ушбу Конституция инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барча муҳим қоидаларни: инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи, мулкдор бўлиш ҳуқуқи ва бошқа шу каби ҳуқуқларни ўз ичига олган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нафақат юридик ҳужжат, балки у миллий мафкурамизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий асосини ташкил этувчи умуминсоний ғояларга хизмат қилади. Мустақил Ўзбекистон Конституцияси тарихда синалган умуминсоний, умумбашарий қадриятларни ўзида мужассам этган ҳамда ривожланган давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилган.
Ўзбекистон Конституцияси жаҳондаги йирик сиёсатшунослар-экспертлар томонидан халқаро меъёрларга тўла жавоб берадиган мукаммал ҳужжат сифатида тан олинган.
Фаровон турмушимиз ривожида, Ватанимиз ва халқимиз тақдирида Конституциянинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Конституциямиз қоидаларини моддама-модда рўёбга чиқариш асосида уни ҳаётимиз қомуси деб билишимиз ва қадрлашимиз лозим.
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима