8-декабр -умумхалқ байрами!
Конституция-давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир. Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг ҳуқуқи, эркинлиги ва бурчларини белгилаб қўяди.
Конституция меъёрлари билан жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар мустаҳкамланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8-декабрда қабул қилинган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигини нишонлаш мақсадида 8-дееабр-умумхалқ байрами-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни деб эълон қилинди, ва шу куни дам олиш куни деб эълон қилинди. Ҳаётимизда қонунларнинг нечоғлик аҳамиятли эканлигини англаш қийин эмас. Жамиятда, давлатда қонун устувор бўлар экан, шу юрт равнақ топишда давом этаверади, халқимиз ўзини хотиржам ҳис этиб, тинч-осуда юртда эркин яшаб тоат-ибодатини қилаверади. Халқнинг дуолари, шукронаси Аллоҳнинг барокати, нури бўлиб заминимизга ёғилаверсин.
Юксакка бўйчўзган Ўзбекистоним,
Ҳар соҳада ўзган, жону жаҳоним
Шижоатла оқсин, танамда жоним,
Жоним каби асрай сени, эй Ватан
Фарзанд номин оқлай энди, қўй мен ҳам!
Юртимизни юксалиб боришида Конституциянинг ўрни беқиёс. Чунки қонун устуворлигини ҳамма соҳалардаги ривожланишда, барча элатлар билан ҳамкорлик қилишда, асосийси инсон манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим рол ўйнайди.
Мустақил Ўзбекистонимизнинг улуғ байрамларидан бири Конституция қабул қилинган кундир, юртимизга байрамлар ярашади. Барчамиз Ватанимизни Аллоҳ учун севайлик, Аллоҳ учун асраб-авайлайлик, шоядки иймонимиз мукаммал бўлиб, иншааллоҳ Аллоҳ розилигига эришсак!
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мукаррам Файзиева.