"Ризқ".
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари "Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар-бир нарса ризқдир", деб таъриф берганлар. Аллоҳ таолонинг уларни яхшиликка муваффақ қилиши, тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир.Ризқ аслида икки қисм бўлиб: ҳалол ризқ, ҳаром ризқдан иборат.Мўмин банда доимо пок нарсани еб, пок озуқа ила озиқланади.Шу сабабли бандаси соғ -саломат бўлади.
Аллоҳ таоло Талоқ сурасида: "Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўяди ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур",деган (2-3-оятлар).
Ризқни тақво билан Аллоҳ таолонинг розилиги учун сарфлаган банда олий даражага эришади.Агар бандаси ризқни илмсиз равишда тўғри келган томонга сочса, у билан Роббига тақво қилмаган, силаи раҳм қилмаган, Аллоҳ таолонинг ҳаққини билмаган банда эса ёмон даражада бўлади. Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби ризқни пок ва нопокка тақсим қилган бўлса ҳам, Аллоҳ таоло фақатгина ҳалол, пок ризқнигина қабул қилишини такитлайди.Аллоҳ таоло ҳаром, нопок ризқни қабул қилмайди. Аллоҳ таоло Бақара сурасида:"Эй иймон келтирганлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсаларнинг покларидан енглар ва Аллоҳга шукр қилинглар, агар Унгагина ибодат қиладиган бўлсаларингиз"(172- оят).Бандаси Аллоҳ таолога берган ризқи учун шукр келтириши зарурдир.
Конимех тумани бош отинойиси : Л.Бобоназарова.