Илм, ризқ, тақво ва таваккул

6-08-2020, 12:45 admin Мақолалар 883

“Бисмиллаҳ, Аллоҳга таваккул қилдим. Аллоҳдан ўзгада ҳол ҳам , қувват ҳам йўқ.” Бизларни мусулмон қилиб яратган Аллоҳ Таолога беҳисоб ҳамду санолар бўлсин. Зеро дунёда миллионлаб одамлар гумроҳликда ҳаёт кечирмоқда.Аллоҳим хеч бандани бойлик ва мартаба туфайли тўғри йўлдан адаштирмасин.Аллоҳ кўрсатган йўл илм йўли. Энг буюк ризқ ,энг олий неьмат ҳам илмдир. Фойдали илм излаб Аллоҳга ихлос билан таваккул қилмоқ илм йўлида жидди-жаҳд қилиш инсонни юксалтиради. Мукаммалликка эриштиради, Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қилганлар ;” Албатта ризқ бандани худди ажали қидиргандек қидиради.”Аллоҳ ҳар бандани ризқини тақсимлаб белгилаб қуйибди.Ўша ризққа борадиган йўлни ҳам Ўзи бандасига кўрсатади. Ризққа харом ёки ҳалол йўл билан етишиш , бу банданинг иши. Ҳалол яшаш ҳалол ризқ талаб қилиш учун билим керак. Илм олиш зарур.Аллоҳ йўлида илм олган Аллоҳ розилигини истаб уни буйруқларини тўкис бажариб эзгу амаллар қилувчи , қалб кўзлари очиқ покиза инсонлар ризқларини ҳалолдан топадилар.Илмсиз дину-диёнатсиз кимсалар эса ризқлари қаердан келаётганини фаҳмламайдилар ҳам.Аллоҳ айтади ; “ Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми ? ! Дарҳақиқат фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар.” ( Зумар 9 оят).Илмли , ақлли инсонлар ўзини ҳам, ўзлигини ҳам , Роббисини ҳам англайди.Аллоҳнинг ҳар кўрсатган кунида , ҳар ишида хикмат бор. Хозир айни вақтда каронавирус пандимияси бутун ер юзидаги халқлар орасида тарқалиб , инсониятни , барча халқлар аҳолисини ваҳимага солиб уйга қамаб турган бир пайтда, биз бу ҳолатни яхшиликга йўйиб билмаганларимизни билиш ,ўқиб ўрганиш , тоат ибодатларимизни мукаммал қилиб кўпайтириш учун Аллоҳ яратган бир қулайлик деб тушунайлик.Ғайрат қилиб бу имкониятдан фойдаланайлик. Уйга қолишни бекор қолиш, бекорчилик деб тушунмаслигимиз керак. Асли бандалик ҳаётимиз турли синов имтиҳонлардан иборат.Ғам ташвиш дардларни сон –саноғи йўқ. Агар биз охиратни биринчи ўринга қўйиб охират ғамини есак ва Аллоҳ ризосига эришсак , барча дарду-ғамлар ўз-ўзидан бартараф бўлади.Парҳезкорлик ва тақводорликни инсонни илм чўққиларига олиб чиқувчи икки улкан қанот деб баҳоласак арзийди. Аллоҳ айтади ; “Ким Аллоҳга тақво қилса , у Зот унинг ( барча ғам кулфатлардан) чиқиш йўлини пайдо қилур “.(Талоқ 2 оят ).Тақводорлар соғлигида ҳам бетоблигида ҳам , тўкинлик ва танг ҳолида ҳам ўзларини йўқотмайдиган эзгулик йўлида собит қадам Аллоҳни севувчи ундан қўрқувчи , ҳидоят йўлини тутган оқибатли сабрли кишилардир. Сабр қаноат юксак аҳлоқий фазилатдир.Инсондаги ҳар бир хислат сабрга мухтож.Аллоҳ Таоло сабрли кишиларни яхши кўради. Ва ; “ Сабр қилинглар албатта Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” –дейди.Имконимиз борида кўзимиздан ёш тўкиб, чин юракдан саловатлар , истиғфорлар айтиб Яратганга тавба –тазарру қилайлик. Раҳмон зикридан ғафлатда юрганларни келажагимиз пойдевори бўлган ёшларимизни ҳидоят йўлига тўғрилайлик. Пайғамбаримиз ( алайҳиссалом); “ Ким бирор кишини ҳидоятга чақирса чақирувчига эргашувчининг савобидек ажр берилади. Бу билан эргашувчининг савобидан ҳеч нарса камайтирилмайди “ –деганлар.Қайси жойда одамлар Худодан қўрқмай бошласалар , фисқ –фасоддан ҳазар қилмасалар инсонийлик , имон, инсоф мезонлари бузилади. Ўғрилик , порахўрлик , ичкиликбозлик , зинокорлик , қотиллик бировнинг ҳақини ейиш-энг ёмони ҳар хил касалликлар ; вабо , ўлат, ҳозирда дунёни ларзага солган каронавирус пандимияси каби юқумли касалликлар авж олади. Шундай оғир дамларда Расулуллоҳ ( саллоллоҳу алайҳи вассаллам ) ; “Кимнинг бошига мушкул иш тушса , бало-офат , дард ёғилса , камбағаллик ва фақирликдан қийналса ёки Аллоҳ неъмат берса-ю , шу неъматни ўзида бардавомлигини истаса; “ Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ “ калимасини ҳар куни кўплаб айтишни буюрганлар. Ҳар бир дарднинг давоси , ҳар мушкулнинг ечими Аллоҳ Таолонинг хоҳиш –изнидадир.Аллоҳ Таоло айтади ;Айтинг ; “ Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У Хожамиздир. Мўминлар Аллоҳга таваккул этсинлар ! “ (Тавба 5 оят). Айни дамда каронавирус пандимияси инсониятнинг беэътиборлиги туфайли кўпайиб тарқалиб бормоқда. Бу бало халқимиз бошига ҳам кўплаб талофатлар ёғдирди. Боқувчисини йўқотган , ногиронлиги бор , кам харж оилалар қийналиб қолишди бундай эҳтиёжманд оилаларга ўзлари сўрамасаларда давлатимиз раҳбари, ҳомийларимиз ёрдам бериб таъминлашмоқда.Лекин ҳаётда шундай инсонлар ҳам борки очкўзлик , андишасизлик , жанжалкашлик уларнинг қон –қонига сингиб кетган. Уларни рўзғорлари бут, яшаш шароитлари тўкис бўлишига қарамай ўзларини бечораҳол кўрсатиб ёрдам сўрайдилар.Тушунтириш бекор, зеро Пайғамбаримиз ( алайҳиссалом ) инсонларни бировнинг қўлига кўз тикувчи , таъмахўр , боқиманда бўлиб қолишдан қайтариб ; “Берган қўл, олган қўлдан хайрлироқ” , “Ким сабр қилса Аллоҳ унга неъмат беради , ким ўзини тийса Аллоҳ унга иффат беради , ким беҳожатлик сўраса Аллоҳ уни беҳожат қилади “ –деб кимники ҳар қандай эҳтиёжи бўлса ҳам Аллоҳдан дуо қилиб сўрашни буюрганлар.Ва ; “ Кимга дуо қилиш неъмати берилган бўлса , ижобати ҳам берилибди. Чунки Аллоҳ Таоло ; “Менга дуо қилинглар ,сизлар учун ижобат этаман”. “ Ким Аллоҳга таваккул қилса бас у сақлагувчидир. Эсингда бўлсин, ризқ Аллоҳ томонидан тақсимлангандир “ ва Нисо сураси 32 оятда ; “ Аллоҳнинг фазлидан сўранг “.” Чунки Аллоҳ бандаларини дуо қилишларини, ундан сўрашларини хуш кўради” – деб марҳамат қилганлар. Аллоҳ Таолога дуо қилмай , ўзгадан ёрдам сўраш, кўмагига кўз тикиш , заифлик ва хорлик белгисидир. Эҳтиёжини бандадан сўраш ғурурни ерга уриш билан баробар. Чунки бериши даргумон. Берса ҳам миннат қилиши ёки рад этиб кўнглини синдириши мумкин.Банда эҳтиёжини фақат яратган Парвардигордан дуо қилиб сўрамоғи жоиз. Зеро дуо ҳам ибодатдир. Аслида тоат ибодатда бўлиб Аллоҳни буйруқларини бажариб доим дуода бўлган инсонлар Аллоҳдан ўзгага муҳтож бўлмайдилар. Аксинча икки дунё саодатига эришиб моддий ва маънавий жиҳатдан ўсиб камолга етадилар.
Ожиз бандалардан умидвор бўлманг
Сўранг саҳовати чекланмас Зотдан
Аллоҳ ғазаб қилар , сўрамай қўйсанг
Инсонлар дарғазаб илтимос қилсанг.
Худди шундай азизлар, дуони қабул бўлишига ишонган ҳолда тўхтатмасдан ҳар куни қилиш лозим.Кимки ҳалол еб-ичиб , ҳалол яшаб , гуноҳлардан тийилиб сабрли бўлса , дуоси албатта ижобат бўлади. Каронавирус пандимияси бетил ёв , ёвуз душмандан баттар , ҳавф солиб , кўплаб инсонларни ёстиғини қурутди. Ҳар ким қўлидан келганча у билан курашмоқда. Каронавирусдан ҳимояланишни энг самарали, энг ишончли йўли. Бесабаб кўчага чиқмаслик , тозаликка , покликка, карантин қоидаларига риоя қилиш. Муҳтарам Юртбошимизни бизга қилаётган ғамҳўрликларига жавобан уйда ўтириб ўзимизни, оиламизни эҳтиёт қилишимиз зарур. Ҳақиқий мўмин , мўминаларга хос ҳолда Аллоҳнинг бизга бераётган синовларига сабр қилайлик. Ва бизга бераётган беҳисоб нозу-неъматларига шукр қилиб , Аллоҳнинг Ўзига таваккул қилиб , каронавирусни ер юзидан даф қилишини илтижо қилайлик. Ҳар қандай ҳолатимизда ҳам Аллоҳ ризосига интилиб У билан бирга бўлишимиздек улкан бахт ва олий неъмат йўқдир. Илоҳим барчамизни Аллоҳим Ўзи ҳидоятга бошлаб бу неъматдан айирмасин.

Навоий шахар “Дўстлик” МФЙ отинойиси Сувонова Шоира
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш