Талоқ айтишга шошилманг!!!

3-07-2022, 11:54 admin Мақолалар 476

Талоқ айтишга шошилманг!!!

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам дедилар:
" Аллоҳ азза ва жаллага энг ёмон кўрилган ҳалол талоқдир", ва яна:
" Бирор сабабсиз эридан талоғини сўраган аёлга жаннатнинг ҳиди ( ҳам ) ҳаром бўлади" , деганлар.

Кейинги пайтларда бир ачинарли ҳолат борки, бу жамиятимизда борган сари илдиз отаётганга ўхшайди. Никоҳни 25 йил кутиб, ҳали никоҳ ўқилмасдан туриб ёки бир ,икки , уч йил яшаб бир , иккита фарзандли бўлиб тилига эрк берган "эркак"лар ҳар нарсага талоқни аралаштирадиган бўлиб қолишди.
Талоқ динимиздаги охирги чора, ҳеч имкон қолмаганда унга мурожаат қилинади. У аёлни қўрқитиш учун қўлланадиган қурол эмас. Қолаверса талоқнинг ҳам чегараси бор. Талоқлар сони учтага етса, эр - хотин ўртасидаги никоҳ риштаси бутунлай узилади, кейин уларга никоҳ ўқиб бўлмайди. Никоҳ қилинса ҳам, фойдаси йўқ, улар бир-бирига ҳалол бўлмайди.
Динимизда мусулмон кишининг лафзи катта аҳамиятга эга. Никоҳда келин- куёвнинг эр-хотин бўлишга розилигини ифодаловчи сўзлар эътиборга олингани каби, талоқда ҳам бир оғиз гап эътиборга олинади. Бу сўз — отилган ўқ, уни қайтариб олиб бўлмайди. Талоқ масаласида ҳазил кетмайди. Аллоҳ таоло инсоф-тавфиқ берсин ҳаммагаку, айримлар суд билан ажрашиб яна қайта ФҲДЁ га ариза бериб қайта яшаб кетганини рўкач қилишиб уч талоқдан сўнг ҳам қайта никоҳ ўқитиб яшаш мумкин деб ўйлашади. Ҳатто бунга айрим чаласавод муллалар орқали фатво ҳам топиб қўйишади. Афсуски " уч талоқ" сўзи айтилгач, ҳар қанча афсус чекманг ,кейин буни фойдаси бўлмайди. Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.
Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин.
Иддани фақат ҳомиладорликни аниқлашдан бошқа ҳикматлари ҳам бор. Шунинг учун у талоқ берилган кундан бошланади. Демак, аёл ўзига талоқ берилган кундан бошлаб идда тутади. Талоқ иддасининг муддати ҳайз кўрадиган аёллар учун 3 ҳайз, ҳайз кўрмайдиганлар учун 3 ой ва ҳомиладорлар учун кўзи ёришлигидир.
Ўлимдан кейин тўрт ою ўн кун идда ўтирилади.
Бу ерда талоққа далолат қиладиган ҳамда бевосита далолат қилмайдиган ибораларни ишлатишдаям эҳтиёт бўлишга тўғри келади.
Эрни хотинига талоқ қўйиш ниятида "Энди орани очамиз" деган сўзи билан талоқ тушмайди. Чунки талоқ тушиш учун ўтган замонда гапириш керак масалан: Эр аёлига талоқ ниятида "Орани очдим" ёки "Бошингни очдим" деса, агар фақат талоқни ният қилса бир талоқи боин тушади. Бордию уч талоқни ният қилса, уч талоқ тушади.
Одатда бизларнинг ҳудудимизда талоқ сўзи ҳуда- беҳудага ишлатилмайди. Аммо кейинги пайтларда айрим ёшларимиз оғзидан бу сўз чиқиб кетяпти. Жаҳл устида, " уч талоқсан' деб юбориб , кейин қаттиқ пушаймон ейиш ҳоллари учраяпти. Оила муқаддас даргоҳ. Уни тузиш кимларгадир осондир, бузиш эса унданам осонроқ. Тилимиздан учадиган юқоридаги еттитагина ҳарфдан иборат сўздан тийила олмасак, оила буткул вайрон бўлади. Шариат ҳукми қатъий. Ёшларимизга инсофу тавфиқ тилаган ҳолда бу сўзни мутлақо ишлатмасликни маслаҳат берган бўлардик. Токи ,вақт ўтиб бўлсада, оилани тиклаш имконини йўққа чиқаришмасин.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш